Latest news

14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  3 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  9 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  4 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6

Дербида тўпурарлар қатнашмайди News

Дербида тўпурарлар қатнашмайди

Пойтахт вилояти дербиси бу йил 19-марта ташкил этилаяпти.

Ортда қолган 18 баҳснинг 9 тасида “Олмалиқ”, 8 тасида эса “Металлург”нинг қўли баланд келган. Фақат битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати “Олмалиқ” фойдасига 38-36.  “Олмалиқ”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Металлург”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:2 ни ташкил этади.

Ўтган йил жамоалар ўз майдонларидаги ғалабали серияларини давом эттиришган. Олмалиқдаги ўйинда Дониёр Исмоилов ва Фаҳод Тожиевлар меҳмонларни ранжитишган – 2:0. Бекободдаги баҳс эса голларга бой бўлган. Зоҳид Абдуллаев (2та), Жаҳонгир Абдумўминов ва Эргаш Исмоиловлар томонидан урилган голларга Тимур Усмонов ҳамда Мўйдин Мамазулимовлар жавоб беришганди – 4:2. Қизиғи шундаки, Дониёр Исмоилов ҳамда Тимур Усмоновлар бу йилдан “Металлург” таркибида тўп сурмоқда.

Яна бир маълумот. Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувларидаги тўпурарлар Мўйдин Мамазулумов ҳамда Зоҳид Абдуллаевлар ҳисобланишади. Ҳар иккаласи 7 мартадан гол киритишган. Бироқ бу йилги дастлабки тўқнашувда бу натижа ўзгаришсиз қолади. Гап шундаки, Мамазулумов “Олмалиқ”ни тарк этган бўлса, Абдуллаев дисквалификация боис Олмалиққа келмайди.

"Металлург" матбуот хизмати


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика