Latest news

13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  15 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  9 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  19 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2

Депай: "Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим" News

Депай: "Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим"

"SEG Fotball" ҳалқаро спорт агентлиги Мемфис Депай "Манчестер Юнайтед"га ўтгани ҳақидаги янгиликдан сўнг, биринчилардан бўлиб ҳужумчидан интервью олди.

- Трансферга оид миш-мишлар кўпайган сўнгги ҳафтани қандай ўтказдингиз?

- Бу вақт оралиғи жуда нотинч ўтди, чунки мен топ-клублардан бирини танлашим керак эди. Аммо "Манчестер Юнайтед" орзуимдаги ягона клуб, шу сабаб дўстларим ёки яқин инсонларимдан маслаҳат сўраганим йўқ.

Энди эса терма жамоадаги дўстларим ва "Манчестер Юнайтед"да йиғилган кучли футболчилар билан майдонга чиқишга сабрим чидамаяпти. Луи ван Гал каби буюк мутахассис билан ишлаш - бу катта бонус.

- Сиз билан жуда кўп клублар қизиқдими?

- Ҳа, кўп, аммо бир вақтнинг ўзида матбуотда пайдо бўлган миш-мишларга ишонмаслик керак. Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим.

- Сиз ПСВда қолиб, жамоага Чемпионлар лигасида ёрдам бериш ҳақида ўйладингизми?

- ПСВда нафақат футбол сирларини балки инсонийликни ҳам ўргандим. Клубдан барчаси учун миннатдорман, аммо жамоани тарк этиш вақти келганини сездим. "Манчестер Юнайтед" таклифига шунчаки назар ташлаб қўйишнинг иложи йўқ.

ПСВ билан қўлга киритилган чемпионликдан хурсандман. Мухлислар бунга муносиб эди.  Клубга келаси мавсумда энг яхши ниятларимни тилаб қоламан ва ПСВ чемпионликни ҳимоя қилишига умид қиламан.

Депайнинг агенти Кис Плоэгсма ҳам кичик интервью берди:

- Яқин вақт ичида биз тиббий кўрикдан ўтиб, қоғозбозлик билан шуғулланишимиз керак. Мемфис бу бошланиши эканлигини яхши билади ва унинг фаолияти чиройли хотиралар билан тўлиши учун Депай бор кучи билан меҳнат қилиши керак".

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика