Latest news

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  58 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  9 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади" News

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади"

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Дэнни Мерфи ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг йўқлиги бугунги ўйинда МЮнинг фойдасига хизмат қилишини айтди.

Манкунианликлар сардори дисквалификация сабабли бугунги учрашувни ўтказиб юборади.

"Унинг дисквалификацияси ўйинга режа тузишда мураббийга енгиллик яратади. Бруну - ажойиб футболчи, бироқ "Энфилд"да таркиб тузаётганда тен Хаг уни кенгроқ йўналишда ишлатиши керак бўларди.

Усиз "Юнайтед" зич ҳимоя туза олади, 3 нафар ярим ҳимоячи Софьян Амрабат, Кобби Майну ва Скотт Мактоминей билан у икки қаватли ҳимоя ҳосил қила олади ва Маркус Рэшфорд, Алехандро Гарначо ҳамда Антонини тезкор қарши ҳужумда ишлатади.

Агарда Бруну марказдаги бирор позицияни эгаллаганида ҳужумлар унчалик тез бўлмасди. Мактоминей эса олдинга ҳаракатлана олади  ва Расмус Хейлундга ёрдам бериши мумкин.

Агарда тен Хагнинг ўрнида бўлганимда Рэшфордни асосий таркибда сардорлик боғичи билан майдонга туширардим. Балки бу гапларим айрим мухлисларга ёқмаслиги мумкин, ушбу мавсумда жамоанинг энг ёмон ҳолатига келиб қолишига мураббий айбдор бўлса-да, у қўл остида энг яхши ҳолатдаги футболчиларни тушириши керак.

Антони ва Гарначони асосий таркибда алмаштирмасдан ўйнатавериш ҳам яхши эмас. Гарначо мавсумни яхши ўтказмоқда, бироқ сўнгги вақтларда унинг ҳаракатларини олдиндан ўқий олишмоқда. Балки ҳамма ишни ўнг қанотга ташлаб, Рэшфордни чапда яширин қурол сифатида ишлатиш керакдир", - деб ёзади "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика