Latest news

22:2339 ёшли Жеко Германиядан клуб топди  0 22:01Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда  2 21:35ЕЧЛ. "Будё Глимт" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  9 21:21"Андижон" ўртоқлик ўйинида Шимолий Македония клуби билан дуранг ўйнади  2 20:56Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди  7 20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  1 19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  7 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  4 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  11 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0 18:21Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди  1 17:48"Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиқди  0 17:20Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  2 16:52Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади  13 16:25Расман: Сидиқов "Қўқон-1912"га қайтди  3

Денисов термамизга ишонади News

Денисов термамизга ишонади

Ўтган ёз Москванинг «Локомотив» жамоасида катта ўзгаришлар рўй берди: клуб президенти Ольга Смородскаянинг ўрнини Илья Геркус эгаллаган бўлса, Игорь Черевченко бош мураббийлик курсисини тажрибали мутахассис Юрий Сёминга бўшатди.

Россиялик ҳамкасбларимиз «темирйўлчилар» етакчиларидан бири, ҳамюртимиз Виталий Денисов билан суҳбат уюштириб, истеъдодли ҳимоячидан янгиланишларга муносабати, қизиқишлари ҳамда Ўзбекистон термасининг ЖЧ-2018га чиқиш имкониятлари ҳақидаги саволларга жавоб олишди.

- Асосий танқидчингиз - отангизми?


- Йўқ, у фақат бир марта - болалигимда уришган, холос. Ўшанда ўйин пайти қоидабузарлик содир бўлгач, рақибим менга қўлини узатган, аммо унга терс жавоб қайтаргандим. Айнан шунинг учун дакки эшитганман. Асосий танқидчим сифатида волидамни кўрсатишим мумкин. Отам банд бўлганида айнан онам мени машғулотларга олиб борарди. Ҳозир ҳам ўз маслаҳатларини аямайди - турли вазиятларда қандай ўйнашим кераклигини уқтиради. Имкон туғилиши ҳамоно ўйинларимни кузатиш учун стадионга ташриф буюради.

- Фаолиятингизни ярим ҳимоячи сифатида бошлагансиз. Мудофаа чизиғига қандай ўтиб қолгансиз?


- «Академика»да ўйнаганимда бош мураббий «Спартак»ка қарши баҳсда шундай қилиш кераклигини айтганди. Жамоа устозининг сўзи - қонун. Демак, унинг айтганини бажаришим шарт эди.

- Илк маошингизни нимага сарф­лаганингиз ёдингиздами?


- Ҳа. Нижний Новгородда яхшигина мукофот пули олгандик. Маблағнинг асосий қисмини ота-онамга жўнатиб, қолганига янги шим сотиб олгандим (кулади).

- Ўз ўйинингиздаги кучли ва кучсиз жиҳатларни алоҳида ажратиб кўрсата оласизми?


- Бунга мураббийлар баҳо беришади. Мен эса, машғулотлар ва ўйин пайти максимал натижага эришиш учун меҳнат қилишдан тўхтамасликка интиламан.

- Қайси футболчиларга қарши ўйнаш қийинроқ?


- Украинада бразилиялик Дуглас Коста ва Виллианни эслаб қолганман - техникаси жуда юқори ўйинчилар. Россияда эса - Халк. Бақувват, жаҳон даражасидаги футболчи. Ҳозир РФПЛда тўп сурадиганлар орасида эса энг ноқулай рақиб сифатида Тимофей Калачёвни кўрсатишим мумкин.

- Transfermarkt.de томонидан белгиланган рўйхатда трансфер нархингиз қанчалигини биласизми?


- Эсимда, 5 миллион атрофида эди.

- Ҳозир эса 6 миллионга ошганини айтишмоқда.


- Демак, ўсиш бор (кулади).

- Ёзда клуб раҳбариятида ўзгариш рўй берди. Ольга Смородская билан ишлаш яхшимиди ёки...?


- Раҳбариятни муҳокама қилмайман. Шунчаки, Смородская атрофидагиларнинг қўллаб-қувватлашига эришолмади, уни ҳаваскорлик ва футболни тушунмасликда айблашди. Аслида эса, бундай эмасди. Ольга Юрьевнанинг жамоа равнақи учун қўлидан келган барча ишни қилганига ишончим комил. Шахсан менга берилган ваъда 100 фоиз бажарилган.

- Юрий Сёмин ҳақидаги фикрингиз...


- Ҳозир «Локомотив» мураккаб вазиятда - клубимиз очко тўплашда қи­йинчиликларга дуч келмоқда, мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди. Сёмин - юқори даражали профессионал. Аммо жамоа устозининг иши, тактик схемалар ва шунга ўхшаш жиҳатларга батафсил тўхталмоқчи эмасман, бунинг учун бироз вақт керак. Ахир янги бош мураббийимиз мавсумолди тайёргарликлар чоғи биз билан бирга эмасди.

- Баҳс олдидан ўзингизни ўйинга қандай тайёрлайсиз?


- Одатда, қўшиқ тинглайман.

- Турли мамлакатларда бўлгансиз, улардан қайси бири сизда ёрқин таассурот уйғотган?


- Австралия. У ердагиларнинг муносабати ҳайрон қолдирган. 2015 йилги Осиё кубоги пайти бир воқеа рўй берганди: миллий жамоамиздаги йигитлар билан кўчада тургандик, ҳаммамиз машғулот кийимида эдик. Шу пайт рўпарамизда қоши чимирилган регбичилар пайдо бўлишди. Ўшанда тортишув келиб чиқса керак, деб ўйлагандим. Йўқ, улар ёнимизга келиб, турнирда бизга омад тилашди. Ушбу мамлакатда ҳамиша дўстона муносабатни ҳис қиласиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичида иккита ўйин ўтказиб, 100 фоизлик натижа қайд этди...


- Шундай, ҳар икки учрашувда кичик ҳисобда зафар қучдик. Айниқса, Қатар термасига қарши кечган баҳсда 84-дақиқага келибгина гол урдик. Ҳозир гуруҳда пешқадамлик қиляпмиз. Мундиалга гуруҳдан фақат иккита жамоа чиқади. Ўзбекистон миллий жамоаси ўшалар қаторида бўлишига умид қиламан.

- Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига чиқиш - орзунгизми?


- Ҳа, албатта! Ҳозирги таркиб билан бу орзуни амалга оширишимизга ишонаман.


«Известия», Ў.УМАРОВ тайёрлади

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика