Latest news

01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  1 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  23 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1 18:53Mirabror Usmanov Cup-2024. Қирғиз Республикаси илк учрашувда Гватемаладан устун келди  2

Денис Коростиченко: "Шўртан" бугун фақатгина темпни туширишга ҳаракат қилди. Адолатли гол урдик" News

Денис Коростиченко: "Шўртан" бугун фақатгина темпни туширишга ҳаракат қилди. Адолатли гол урдик"

Про-лиганинг 19-турида "Шўртан" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Барчага ҳайрли кеч. Аввало "Локомотив"нинг барча мухлисларини, клубдагиларни ғалаба билан табриклайман. Бугун йигитлар ғалаба учун қўлидан келганча максимал равишда ҳаракат қилишди. Ўз майдонимизда уч очко олишимиз шарт эди. Барча футболчиларни мақташим керак. Ҳамма ҳаракат қилди. Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Кўп бўлмаса-да, бизни қўллаб туришди. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бутун ўйин давомида ташаббусни ушлаб турдик, назорат қилдик. Бугун рақиб бизга кам ҳаракатли футбол таклиф қилди. Кўрганингиздек, ўйин темпи доим тушириб турилди. Аммо "Шўртан" бизга қарши бундай ўйин кўрсатган биринчи жамоа эмас. Бунга қадар шундай ўйин кўрсатган рақиблар бўлди. Мен буни футбол деб атамаган бўлардим. Бу менинг фикрим. Ҳар бир мураббийнинг ўз фикри бўлади. Ўйин давомида назоратни ушлаб турдик. Биринчи бўлимда ҳам гол уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда барибир муваффақиятга эришдик. Барчаси адолатли бўлди деб ўйлайман.

- Бир пайтлар Жозе Моуринью "Манчестер Юнайтед"да ишлаб юрганида жамоаси антифутбол намойиш қиларди, бу эса айрим мухлисларга ёқмасдан, антифутбол ўйин деб ҳисоблашарди. "Шўртан"нинг бугунги ўйинини антифутбол деса бўладими?

- Агарда иккала жамоа шундай ўйнаса, антифутбол бўлиши мумкин. Бир жамоа ҳужум қилишни истаса, бу антифутбол эмас. Рақиблар нимани истаётганини билиш керак - очко олишми, ғалаба қозонишми. Бугун "Шўртан" шунчаки биздан очко олишни истагани сезилди. Уларнинг айнан ғалаба ёки дуранг учун майдонга тушган деб айтишим қийин. Фикримча, исталган жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қилиши керак. Тактикани танлаш, албатта, ўзларининг ишлари. Билмадим, буни антифутбол деб бўлмайди. Биз қўлдан келганча ҳаракат қилдик, рақиб эса имкони борича ҳимояланди.

- Кейинги турда "Қўқон-1912" - "Динамо" баҳсида қайси жамоанинг ғалаба қозонишини истайсиз?

- Кейинги турда "Машъал" - "Локомотив" баҳсида "Локомотив"нинг ғалаба қозонишини истайман. "Қўқон-1912" ва "Динамо" ўйинидаги натижа эса уларнинг муаммолари. Биз уларга қараб қолмаймиз ва ўз ўйинимизга аҳамият берамиз. Шунингдек, биз ушбу мавсумда нима қилишимиз керак бўлса, ўшанга тезроқ эришишни истаймиз.

- Таркибдаги айнан бирор футболчини мақтаб ўта оласизми?

- Барчани таъкидлайман. Бугун барча футболчи қўлидан келганча ҳаракат қилди. Маратга гап йўқ, тушди ва ўз тажрибаси билан жамоага ёрдам берди. 37 ёшида ҳам нималарнидир исботлашга ҳаракат қиляпти. Захирадан тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди, анчагина темп қўшишди. Ҳеч кимни алоҳида ажратмайман. Барча супер бўлди.

- Ушбу мавсумда "Динамо" ва "Машъал"га қарши ўйин ҳам 0:0 ҳисобида якунланганди. Шундай рақибларга қарши ўйинларда ҳимояни ёриб ўтишга нималар ҳалақит қилмоқда?

- Бу ўйинлар бир-биридан фарқ қилади. Ўша ўйинларда биз ўз вазиятларимиздан фойдалана олмагандик. Вазиятлар яратгандик, бироқ баъзида сўнгги паслар етишмаганди. Бугун эса темп ҳам яхши бўлди, кўп ҳаракат қилдик, яхши очилдик, ҳужум чизиғи ҳам фаол ҳаракат қилди. Рақиблар бугун бизга ўз ҳимоясида ва темпни туширишда жуда катта муаммолар туғдирди. Биз тезлик олаётганда улар тўхташди. Шу сабабли йигитларим бошқатдан, бошқатдан ва яна бошқатдан темп олишга ҳаракат қилди. Биринчи бўлим шу боисдан 5 дақиқада ўтиб кетгандек бўлди. Амалда деярли ҳеч нима кўрмадик, фақатгина тўхталишлар... Ўша ўйинларда эса бизда яхши темп бўлганди, лекин якунда адашгандик. Бугун эса яхшироқ ўйнадик ва шу сабабли гол ҳам урдик.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика