Latest news

18:00Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  114 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  2 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Денис Коростиченко: "Про лиганинг даражаси Суперлиганики билан бир хил" News

Денис Коростиченко: "Про лиганинг даражаси Суперлиганики билан бир хил"

Про лига 4-тури доирасидаги "Хоразм" – "Локомотив" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Бу муваффақиятга эришиш осон бўлмади. Рақиблар жуда яхши ҳимояланди. Балки бу биз учун яхши амалиёт ҳам бўлди. "Хоразм" учрашув бошидаги вазиятидан фойдаланиб олди. Шундан кейин бизга жуда қийин бўлди. Йигитлар жанговор ўйин ва характер кўрсата олишди ва ғалабани қўлга киритишди. Оғир сафар бўлди, рақиблар қаттиқ ҳимояланишди ва стандартларда анчагина хавфли эканлигини намойиш қилишди.

- Бугунги ўйинда Марат Бикмаевнинг майдонга тушмагани сабаби нимада?

- Ўйинларга режалар тузилади. Биз барча футболчиларга ишонамиз. Ўйинда захирага мурожаат қилишда шошилмадик. Аслида барча футболчилар ўйинга тушишга шай ҳолатда. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда Марат ўзини кўрсатади.

- Про-лига савияси ҳақида нима дея оласиз?

- Кубок доирасида "Машъал" жамоаси сафарда "Сурхон" билан 0:0 ҳисобини қайд этди. Шунингдек, "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га жанг таклиф қилди. "Насаф"га ҳам қийин бўлди. Шу сабабли бемалол айта оламан, Про-лига ҳам қийин, бир қанча жамоалар Суперлига даражасида.

- Майдон ҳолати хақида нима дея оласиз?

- Балки 2-3 ҳафтадан кейин яхши бўлиб қолиши мумкин. Бироқ бундай стадионда жамоалар ўзи истаган футболни намойиш қилиши жуда қийин.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика