Latest news

06:55Европа лигаси. "Атлетик" ва "Тоттенхем" ярим финалга чиқди, "Рейнжерс" ва "Айнтрахт" эса мусобақани тарк этди  2 06:40U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - КХДР 3:0  13 02:57Европа лигаси. "Лацио" Норвегия клуби тўсиғидан ўта олмади  2 02:45ДАҲШАААААТТТТТ!!! "Олд Траффорд"да супер камбэк, Магуайр қаҳрамон!  92 02:10"Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Андижон" майдонида ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 01:59Конференциялар лигаси. "Челси" ярим финалда!  1 01:11U-17 Осиё Кубоги. Финал қачон бўлади?  5 00:13U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Саудия Арабистони гуруҳ босқичида мағлуб этилган  115 23:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  4 23:11Александр Хомяков: "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин футболчиларим бугун катта босимсиз ғалаба қозонамиз деб ўйлашди"  11 22:49Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди"  11 22:18Родриго: "Истаётганимиздан анчагина йироқдамиз"  6 21:59Ўзбекистон кубоги. Драматик ўйинда "Сурхон" "Бобур Арена"да ғалабага эришди  52 21:22U-17 Осиё Кубоги финалига чиққан илк жамоа номи маълум!  17 20:37Ван Дейк қанча маош олади?  0

Денис Коростиченко: "Менга жамоадан кимдир тотализаторга аралашгани ҳақида 100% аниқ фактни кўрсатишмагунча, бунга ишонмайман. Ҳеч қандай федерацияга ҳам ишонмайман" News

Денис Коростиченко: "Менга жамоадан кимдир тотализаторга аралашгани ҳақида 100% аниқ фактни кўрсатишмагунча, бунга ишонмайман. Ҳеч қандай федерацияга ҳам ишонмайман"

Coca-Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳаммага салом. Ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин "Локомотив" мухлисларига раҳмат деб қоламан. Биз қийин аҳволда бўлишимизга қарамасдан, улар бизга ишонишда ва мухлислик қилишда давом этишмоқда. Бунинг учун катта раҳмат. "Навбаҳор" мухлисларини эса ғалаба билан табриклайман. Улар чемпионлик учун курашишмоқда ва шу сабаб ҳам уларга очко жуда зарур. Биз ҳам чемпионатда қолиш учун курашмоқдамиз. "Навбаҳор" мухлислари футболни яхши тушунишади. Биринчи даврада эсимда бор, наманганлик мухлислар биз майдонни тарк этаётганимизда қарсаклар билан кузатиб қўйишганди. "Олимпик" билан ҳам улар шундай қилишганди. Шу сабаб ҳам, наманганлик мухлислар "Навбаҳор"дан чиройлироқ ва шиддатлироқ ўйинлар талаб қилишга тўла ҳақлилар. Клубнинг таркиби ҳам бунга мос. Тўғри, "Навбаҳор" чемпионлик учун курашмоқда, аммо чемпионликка мос ўйин кўрсатмаяпти. Умуман олганда "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келсак, иккита вазият ва иккита гол - ўйин натижаси ҳал. Шу ўринда Мирко Еличичга миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. У жамоани ўзгартишида менга жуда катта ёрдам бермоқда, буни ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Жамоа ўз ўйинини бироз ўзгартирди, аммо ҳали бери бизга омад келмаяпти. Мирко жуда кучли мутахассис, унга раҳмат.

- "Локомотив" сўнгги ўйинларда фақат тайм футбол ўйнаяпти, иккинчи таймда эса чарчаб қолмоқда. Бунга сабаб нима?

- Нима деса бўлади. Бизга бироз концентрация етишмаяпти. Йигитлар бугун ҳаракат қилишди. Ҳамма максимум ҳаракат қилди. Ўйинчиларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Уларнинг барчасига раҳмат. Қийин вазиятга қарамасдан, улар ўз устиларида ишлашмоқда. Иккинчи таймда ёмон ўйнаяпмиз дея олмайман. Шунчаки, бироз концентрация етишмаяпти. 

- Саволим сизга бироз ёқмаслиги мумкин. "Локомотив" биринчи бўлимда деярли хатосиз ўйнади, аммо иккинчи таймда биз ҳимоячилар ва дарвозабон иштирокида кичик "цирк" кўрдик. Сизга бу ҳолатлар атайлаб уюштирилаётгандек кўринмаяптими? Шунчаки бу биринчи марта бўлмаяпти. Биз биринчи даврадан бери то ҳозиргача "Локомотив" ўйинларини кузатиб келмоқдамиз. Бир неча ўйинларда айнан ўша бир хил футболчилар деярли бир хил хатоларни такрорлашмоқда ва ўз жарима майдонларида тўпни олдириб, гол ўтказишмоқда. Бу ҳолатлар деярли ҳар сафар ўйиннинг маълум бир қисмида бўлмоқда...

- Йўқ, мен йигитларга тўлиқ ишонаман. Ишонганман ва бундан кейин ҳам ишонишда давом этаман. Менда ҳеч қачон шубҳа бўлмаган. Ўйинларни атайлаб бой беришлари ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганман. Мен кетгандан сўнг қандайдир жанжалли вазиятлар юзага келди ва жамоадаги ўйинчиларнинг тотализаторга қатнашгани маълум қилинди. Менга жамоадан кимдир тотализаторга аралашгани ҳақида 100% аниқ фактни кўрсатишмагунча, бунга ишонмайман. Ҳеч қандай федерацияга ҳам ишонмайман. Сабаби мен йигитларга ишонаман. Хатоларга келсак, бахтга қарши шундай бўлди. Баъзи ўйинчилар кўпинча хато қилишади. Ўйин хатоларсиз бўлмайди. Ўйинчиларим шунчаки керакмас пайт хато қилишмоқда, бундай ҳолат бўлиб туради. Умуман олганда эса юқорида айтилгандек шубҳалар менда йўқ.

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика