Latest news

17:36Про лига. "Арал" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 17:20Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  7 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  3 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  9 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1

Денис Коростиченко: "Клоппга ўхшамайман, бироқ шунга интилиш бор" News

Денис Коростиченко: "Клоппга ўхшамайман, бироқ шунга интилиш бор"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Локомотив" – АГМК учрашувидан сўнг Денис Коростиченко фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Биз бугун ўтган мавсумда 3-ўринни қўлга киритган жамоага қарши баҳс олиб бордик. Рақиб тажрибали мураббийга эга кучли жамоа эди. Уларга қарши ўйнаш қийин. АГМК бир неча йиллардан буён чемпионат етакчиларидан бири бўлиб келмоқда. 

Афсуски, об-ҳаво ҳам ўйин сифатига таъсир ўтказмасдан қолмади. Ўйин тезлигига озроқ таъсир қилди. Биз курашларга бой ўйин кутгандик. 

Йигитларимизга ўйин учун ташаккур дейман. АГМКдан кўра яхши ҳолатда эканлигимизни кўрсатдик. Рақибда асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси ўйинда қатнашмади. 

- Биламизки, ёшлар билан яхши иш олиб борасиз. Бу "Локо"да ҳам кўзга ташланмоқда. Қандай қилиб ёши катта ўйинчилар ва ёш футболчилар ўртасидаги уйғунликни ярата олмоқдасиз?

- Ушбу мавсумда кўплаб тажрибали футболчилар жамоамизни тарк этишди. Жамоада бир нечта тажрибали ва ўрта ёшдаги футболчилар, шунингдек, ёшлар жам бўлишди. Умид қиламанки, ёш футболчиларимиз бизни хурсанд қилишда давом этишади, биз уларга ишонамиз. 

- Гол нишонлашингиз ва эмоциялар орқали Юрген Клоппга ўхшаб кетяпсиз. Бу борада фикрингиз қандай?

- Бу ҳақда кўпчилик айтмоқда. Тўғрисини айтсам, менга "Ливерпуль" ёқади, болаликдан шу жамоага мухлислик қиламан. Юрген Клопп "Ливерпул"га келганидан хурсандман. Унга ўхшамайман, бироқ шунга интилиш бор. 

- Ғуломҳайдар Ғуломов ва Кахи Махарадзе марказда ажойиб тандем ҳосил қилишди. Аммо Кахи 2-таймда захирага олинди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳа, улар биргаликда яхши тандем бўлишди. Ҳаммасини инобатга олдик. Кахи чарчаб қолганини боис уни алмаштирдик.

- Мураббийлар ўйинга тайёрланиш чоғида ёмғирли об-ҳавони ҳам ҳисобга олишадими?

-  Албатта, бу инобатга олинади. Ўтган куни шу сабаб билан машғулот бўлмади. Тўлиқ машғулот ўтказмадик. Мураббийлар об-ҳавога қараб таркиб тузади ва тактикаларни жорий қилади. 




Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика