Latest news

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  12 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  9 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  65

Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз" News

Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"

"Олимпик" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Денис Коростиченко билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Биринчи навбатда рақибни ғалаба билан табриклайман. Биз бугун тажрибали жамоага қарши ўйнпдик. Дуранг натижаси адолатлироқ бўлар эди. Биз бугун етарлича вазиятлар ярата олдик. "Навбаҳор" тажриба туфайли голлар урди ва ғалаба қозонди", - деди Денис Коростиченко.


- Бугун жамоангиз иккита бир хил гол ўтказиб юборди. Болтабоев тўпни дарвозагаа йўллаётган чоғида қайсидир ҳимоячи унга қаршилик кўрсатиши керак эмас эдими? Иккита гол ҳам ҳимоядаги индивидуал хатолар туфайли рўй берди деб ўйлайсизми?


- "Андижон"га қарши ўйинда ҳам шундай гол ўтказиб юборгандик. Концентрациянинг йўқлиги бунга сабаб. Биз ҳимоячилар билан ушбу вазият устида ишлагандик. Ҳозир менда иккиламчи туйғу бор. Футболчиларимни яна такрорланган хато учун уришиб берайми ёки ушбу ҳолатни янада яхшироқ машқ қилишимиз керакми. Футболчилар ўтган ўйиндан хулоса қилиб олган бўлишлари керак эди. Яна бир бор такрорлайман, ушбу вазиятни кўриб чиққандик. Кетма-кет иккинчи баҳсда яна ўша хатони такрорлаш ғалати.


- Иккинчи бўлимда жамоангиз кўпроқ қисқа паслар ва позицион ҳужум орқали ҳужум қилишга ҳаракат қилди. "Навбаҳор" эса анча зич ва яхши ҳимояланди. Рақиб дарвозасига узоқ масофадан зарба бериш вариантини қўллаш мумкин эди, назаримда. Сабаби "лочинлар" дарвозабони узоқ масофадан гол ўтказиб юборган ўйинлар бўлди.


- Бу руҳий ҳолатга боғлиқ. Биз Элдор Суюнов асосий таркибдан ўрин олганини билганимиздан сўнг уларга ушбу вазиятдан фойдаланиб қолишимиз кераклигини айтдим. Кўпроқ зарбалар бериш, узоқ масофадан бўлса ҳам дарвозани нишонга олавериш керак эди. Элдор Суюнов тажрибали дарвозабон, аммо сўнгги вақтларда у ўйин амалиётисиз эди. Танаффусдан кейин эса футболчилар ҳам бироз чарчаб қолишгандек. Футболчилар хато қилмаслик учун таваккалчиликка қўл уришни истамагандирлар. Узоқдан бир-иккита зарба бериб кўрдик, аммо тўп ҳатто дарвозага яқинлашмади. Қанот паслари орқали ёки дарвоза томон "кросс"лар орқали ўйнаш нотўғри қарор бўларди. Сабаби рақиб ҳимоячиларининг бўйи баландроқ эди. Жисмоний ҳолатимиз ҳам мени қониқтирмади.


- Олдинда учта учрашув қолди. Кейинги баҳс ОКМКга қарши. Олмалиқликларга қарши ўйинда очко қўлга киритиш қанчалик муҳим?


- Бизда тикланиб олиш учун вақт бор. ОКМК кумуш медаллар учун курашаётган жамоа. Кўрамиз ва ўрганиб чиқамиз. Ҳозир тезроқ тикланиб олишимиз керак. Ҳар бир ўйиндаги очко биз учун жуда ҳам муҳим. "Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика