Latest news

23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  0 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  3 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  18 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  5 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  24

Денис Коростиченко: "Иккинчи таймда бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамасдан, айтарли вазиятлар ярата олмадик" News

Денис Коростиченко: "Иккинчи таймда бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамасдан, айтарли вазиятлар ярата олмадик"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди.





- Ўйин ҳақида

- Ўйин жуда кескин руҳда кечди. Талайгина имкониятлар юзага келди. Икки жамоа ҳам турнир жадвалида ўзига ярашмайдиган ўринларда кетаётгани боис ғалаба муҳим эди. Асосий вазифамиз 3 очкони қўлга киритиш эди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Иккинчи таймда бир киши кўп бўлиб ўйнаганимизга қарамасдан, айтарли вазиятлар ярата олмадик, чунки "Бунёдкор" яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумга ўтиб кетишга уринди. Умуман, бу режа уларга иш берди. Умумий қилиб олганда, ўйин тенг курашлар остида ўтди.

- Бугун икки жамоанинг ҳам куни эмас экан. 3 та гол ҳисобланмади, пенальтидан тўп киритилмади, яна бир пенальти бекор қилинди. Бугун икки жамоа учун "қора кун" десак бўладими?

- Билмадим. Бу – футбол. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Пенальтидан баъзида гол урилади, баъзида эса йўқ. ВАР бор эди, балки бекор қилиб тўғри қилгандир. Ҳали кўрмадим. "Қора кун" деб айтолмайман, лекин омадсиз кун бўлди дейишим мумкин. Балки пенальтидан унумли фойдаланганимизда, ҳаммаси бошқача бўларди.

- Пенальти тепишни нега Жасур Жалолиддиновги ишониб топширдингиз? Одатда жамоа сардори тепарди...

- Одатда биз ким кўпроқ тепишини ва ундан фойдалана олишини инобатга олиб, стандарт ижрочиларини белгилаб оламиз. Биринчи даврада Диёржон Туропов кўп тепарди. Гоҳ у, гоҳ Кахи Махарадзе пенальти тепувчимиз эди. Бу гал биз буни Жасур Жалолиддиновга ишониб топширдик. Ҳечқиси йўқ, кейинги сафар унумли фойдаланади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика