Latest news

20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  60 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  9 20:10Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  0 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Денис Коростиченко: "Али Абдураҳмоновни ёрқин келажак кутмоқда" News

Денис Коростиченко: "Али Абдураҳмоновни ёрқин келажак кутмоқда"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сурхон" (2:0) беллашувидан кейин мезбонлар Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин кескин руҳда ўтди. Ҳар бир очко биз учун жуда зарур, чунки юқорироққа кўтарилишимиз керак. Йититлар биринчи таймда у қадар ёрқин ўйнашмади, рақиб ҳам бунга йўл қўймади. Қийин бўлди. 

Ўйин охирида вазиятларимиздан фойдаланганимизда, барча шубҳаларга нуқта қўйишимиз мумкин эди.

- Инглиз футболи испанча футболни мағлуб этди десак бўладими?

- Менимча, улар испанча футбол ўйнашмади. Чунки биламизки, Испанияда техникага таяниб, тўпни назорат қилган ҳолда ўйнашади. "Сурхон" эса бундай ўйнагани йўқ. 

Бугун босимга дош бериб, ҳақли ғалабага эришдик. Инглиз футболи ҳар доим олдинда (кулади).

- "Сурхон" мураббийининг айтишича, Термиз клуби ўтган ўйинларда рақибларидан кўра яхшироқ ўйнаган, бугун эса ўйини чиқмаган...

- Уларнинг аввалги ўйинларини ўрганиб чиққандик. Ҳақиқатан ҳам "Сурхон" ёмон ўйин кўрсатмаган.  

- Ғалабада ёш футболчилар қанчалик муҳим рол ўйнади?

- Савол учун раҳмат. Ёш футболчиларнинг мослашув жараёни яхши давом этмоқда. Ўйлайманки, улар секин-аста асосий таркиб ўйинчисига айланиб боришади. Бу йил жамоамизни ёшартириш ишлари кетмоқда. Худо хоҳласа, улар жамоада асосий ролни ўйнайдилар. Бугун Нурмуҳаммад Тошпўлатов ёрқин ўйини билан ажралиб турди. Ундан кўнглим тўлди. Бундан ташқари, Али Абдураҳмонов ва Игорь Чикризов ҳам яхши ўйнади. 

- Али Абдураҳмоновнинг айнан ҳужумдаги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Алини ёрқин келажак кутмоқда. Вақти келиб ҳужумчи ўзини кўрсатади. У рўзадор эди, озроқ қийналди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳаммани Ҳайит билан табриклайман! 

Абдураҳмонов пенальти ишлади, яхши тўп тепди. Ҳозирги футболда ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда яхши ўйнаш талаб қилинади. 

- Жамоа раҳбарияти сизни қўллаб-қувватлашда давом этадими ёки олдингизга қандайдир жиддий талаблар қўйила бошландими?

- Клуб раҳбарияти билан тўғри йўлдамиз ва белгиланган дастур асосида иш олиб боряпмиз. Нима бўлган тақдирда ҳам "Локомотив" — топ-клуб. Жамоа доим юқори ўринларда бориши керак, масалан кучли 3 ликда. Барчамиз ижобий натижа қўлга киритиш учун меҳнат қиламиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика