Latest news

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  4 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  9 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

Денис Иванковнинг Польшага сафари таассуротлари News

Денис Иванковнинг Польшага сафари таассуротлари

Денис Иванков – "Насаф" футбол клубининг дарвозабонлар мураббийи. Ўзбекистонда таниқли мутахассис.

Денис Иванков расмий таклиф билан 1-6 июль кунлари Польша Республикасида бўлди. Мураббий Польшанинг Барвице шаҳридаги "GOALKEEPER" номли дарвозабонлар мактабининг президенти, жаноб Сергей Шиповскийнинг таклифига кўра, ёш дарвозабонлар ўқув-йиғинида мураббий-йўриқчи (мураббий-инструктор) сифатида иштирок этди ва маҳорат дарсларини ўтказди. Йиғинда 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган дарвозабонлар иштирок этишди.

Польшанинг Барвице шаҳридаги "GOALKEEPER" дарвозабонлар мактаби европада дарвозабонларни тайёрлайдиган энг яхши академия ҳисобланади.

Ўқув-йиғинни Англиянинг "Манчестер Сити" клуби дарвозабонлар бўйича катта селекционери ҳам кузатган.

Йиғинда Иванков Осиё қитъасидан ягона мутахассис сифатида иштирок этди. Шуниси диққатга сазоворки, Иванков ўтказган маҳорат дарслари йиғин иштирокчиларида ижобий таасурот қолдирди. Йиғин ташкилотчилари томонидан Иванков ишига катта баҳо берилди ва навбатдаги йиғинларга ҳам олдиндан таклиф олди.



"Насаф" матбуот хизмати Иванков билан сафар таассуротлари ва қисман клубдаги фаолияти ҳақидаги суҳбатни чоп этди.

- Польша сафари ҳақида нима дейишим мумкин, йиғин жуда яхши ўтди. Олти кун мобайнида турли ёшдаги дарвозабонларга ўқув машғулотлари ўтказдим. Йиғинга ташриф буюрган мутахасислар билан ўзаро тажриба алмашдик. Менинг камтарона ишимга йиғин ташкилотчилари юқори баҳо беришди. Ҳаттоки, йиғинни кузатган ота-оналар ўзларининг ташаккурларини билдиришди. Бундай эътирофга сазовор бўлиш бари-бир ёқимли. Яна шундай йиғин ташкил этилса, албатта таклиф қилишларини айтишди.

Мавзу Иванковнинг клубдаги фаолияти ва фиклари билан давом этди.

- Муваффақиятимнинг сири нимада? Кулади. Қандай муваффақият? Мен ҳам ҳамма қатори клубда қўлимдан келганча меҳнат қилаяпман. Баъзан мендан ҳамкасбларим сўраб қолишади, машғулотлар жараёнини қаердан оласан деб? Тўғриси, машғулотлар жараёни бўйича ҳеч қайси мутахассисдан нусха кўчирмайман. Машғулотларни ўз қўл остимдаги дарвозабонларнинг ҳолатидан келиб чиқиб ташкил этаман. Аммо дарвозабонлар мураббийи сифатида, дарвозабонларни синчковлик билан кузатаман. Масалан, ҳозир жаҳон чемпионати давом этаяпти. Мен учрашувларни ҳамма мухлислар каби эмас, балки мутахассис сифатида томоша қиламан. Дарвозабонлар ҳаракатига кўп эътибор бераман. Қўлимда доимо дафтар ва ручка бўлади. Уларнинг ҳаракатида бирор бир янгилик сезсам, ўзимга эслатма сифатида ёзиб қўяман. Шу сифатни қандай шакллантириш бўйича машқлар тузиб чиқаман ва дарвозабонларимиз билан шунинг устида ишлайман. Умуман дарвозабонлар учун машғулотларнинг тури жуда кўп. Қолаверса, машғулотлар тури кўп такрорланмаслиги ҳам керак. Оддий футболчи машғулоти билан дарвозабон машғулотини солиштирсак, дарвозабонлар машғулоти қийинроқ. Яхши дарвозабон бўлиш учун бошқаларга нисбатан кўпроқ меҳнат ва куч талаб қилади. Кўриб турганингиздек, ҳеч қандай сир йўқ.

Шогирдларим билан доимо яқин бўлишга, ўзаро муносабатимиз яхши бўлишига уринаман. Улар менинг нафақат шогирдларим, балки укам ва фарзандимдек. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Уларнинг характерини яхши ўрганаман. Соғлиги ва кайфиятидан бохабар бўламан. Керакли пайт уларга инсоний сифатлар бўйича насиҳатлар ҳам қиламан. Шогирдларим яхши инсон сифатида бошқаларга ўрнак бўлсин дейман.

Юқорида таъкидлаганимдек, дарвозабонлар учун кўпроқ машғулотлар ўтказиш талаб этилади. Аммо бу умумжамоа машғулотларига ҳалақит қилмаслиги керак. Бу борада бош мураббийимиз Рўзиқул Саъдуллаевичдан жуда миннатдорман. Мана олти йилдан буён бирга ишлаяпмиз. Бир биримизни яхши тушунамиз ва бир-биримизга ишонамиз. Бўлажак ўйинга дарвозабон танлашни ҳам ўзаро ҳал қиламиз.



- Дарвозабонларни тайёрлашда яна нималарга эътибор бериш керак?

- Бу борада кўп гапириш мумкин. Бир жиҳат ҳақида тўхталаман, биз дарвозабонларни тайёрлашда, нафақат тўпни қўл билан ишлашига, балки оёқ билан ишлашига ҳам эътибор беришимиз керак. Бу аксарият дарвозабонлардаги камчилик. Масалан, тўпни оёқ билан ўйинга аниқ киритиш.

- Денис Иванков "Насаф"да яна қанча ишлаши мумкин?

- Мен клубга қанча керак бўлсам, шунча вақт!

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика