Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Денис Бушуев: "Ҳозирги вақтда бизга ҳар бир очко ўта муҳим" News

Денис Бушуев: "Ҳозирги вақтда бизга ҳар бир очко ўта муҳим"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Турон"- ОКМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Бушуев матбуот анжуманида қатнашди.




- Ўйин ҳақида

- Ҳозирги вақтда бизга ҳар бир очко ўта муҳим. Жамоамга бу каби характер кўрсатгани учун раҳмат айтаман. Эркакча сабр учун миннатдорман. Кийиниш хонасида ҳам футболчиларга раҳмат айтдим. Ҳар доим ҳам ўйинни назорат қилган жамоа ғалаба қозонавермайди. Яна қайтараман, ҳар бир очко олтиндек қадрга эга. 

- Рақиб бир киши кам бўлса ҳам сиз дурангни сақлаб қолишга кўрсатма бердингизми?

- Йўқ, бундай топшириқ бўлмади. 

- Норбековни нега бунчалик кеч алмаштирдингиз?

- Ўзгариш вақтида бўлди. Норбеков биринчи бўлимда катта ҳажмдаги ишни қилди. Иккинчи таймда ҳам унга ўзини кўрсатиш учун вақт бердик. Мен бу ўзгаришни кеч демаган бўлардим. Ҳаммаси яхши. Бугун оддий вазиятларда жуда кўп тўп йўқотдик. Рақиб қизил олганда ўйинни назорат қилишни талаб қилдим, аммо ҳозирги даражамизда бу даражадаги ўйинни қила олмайман.

- Кейинги ўйин "Андижон"га қарши ўйин. Бу ўйинда таркибда ўзгаришлар бўладими?

- Кўрамиз, тикланиб олишимиз керак. Кўпгина ўйинчилар у ёки бу сабаб билан ўйнай олмасликлари мумкин. Кўрамиз. Таркибимиз у қадар кенг эмас.

- Ҳар бир очко олтинга тенг бўляпти демоқдасиз. Кейинги ўйинда иккита ҳужумчи билан ўйнашга қандай қарайсиз?

- Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бугун учта ҳужумчи билан ўйнадик. Бунда муаммо кўрмаяман. 

- Охирги ўйинларда натижа сал пасайгани сабабли мухлислар сони ҳам камайди...

- Мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Уларнинг норозилигини тушунаман. Қўпроқ ишласак, уларни хурсанд қила олишимизга ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика