Latest news

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  0 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  4 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  15 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  22 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Денис Бушуев: "Бунчалик кўп гол урамиз деб ўйламагандим" News

Денис Бушуев: "Бунчалик кўп гол урамиз деб ўйламагандим"

Ўзбекистон Кубоги 2-тури доирасида "Шўртан" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Турон" бош мураббийи Денис Бушуев ўз фикрларини билдирди.

- Йигитлардан миннатдорман. Бунчалик кўп гол урамиз деб ўйламагандим. Бу ўйин орқали биз тўғри йўлда эканлигимизни ҳис қилдим. Аммо ҳали анчагина ишлаш керак. Натижа адолатли бўлди, биринчи бўлимни зўр ўтказдик. Қисқа давр ичида тўртта гол уриб олдик. Тайм якунида эса гол қўйиб юбордик. Бу нима билан боғлиқлигини ҳали кўриб чиқамиз. Иккинчи бўлим бошида эса бизда етарлича вазиятлар бўлди. Улардан фойдаланиб олиб, бундай асабий якунга йўл қўймаслик керак эди. Яна бир бор барчани ғалаба билан табриклайман, клубда ишлаётганлар, биз билан ким бир сафда бўлса, ғалаба барчаники. Бу муваффақият рухий нуқтаи назардан ҳам муҳим эди. Энди чемпионат ўйинига тайёрланиб, турнир жадвалидаги ҳолатни яхшилашга интилишимиз керак. 

- Бугунги ўйинда алмаштиришлар ўзини оқламагандек кўринди. Билолхон Тошмирзаевнинг захирага олиниши, ўйин темпини туширгандек бўлди.

- Бундай деб ўйламайман. Тошмирзаев кичик жароҳат орттириб олгани учун алмаштирилди. Биринчи бўлимнинг ўзида бир қанча алмаштиришларни режалаштириб қўйгандик. Таркибда сифатли футболчилар кўп, уларга ўзларини кўрсатиши учун имконият бериш керак. Бу ерда ким яхши ўйнади ёки ёмон ўйнади деб ўтирмайман. Барча футболчилар майдонга чиқди ва ҳаракат қилди. Ҳа, нимадир ўхшади, нимадир йўқ. Буни ўзаро гаплашиб оламиз. 

- Ҳумоюн Муртазоев бугун нега ўйнамади?

- Таркибимизда ҳужумчилар етарлича. Айтганимдек, барчага имконият берилиши керак. Муртазоев 4 кун олдин ўйинда қатнашди. Шу сабабли унга дам бердик. Шанба куни навбатдаги ўйинимизни ўтказамиз. Шу сабабли ҳозир футболчиларнинг кучини тежаш ва тиклаш ҳам керак. Навбатдаги ўйинга эса кимнинг қандай ҳолатда эканлигига қараб тайёрланамиз. Олдимиздаги ўйин ҳам қийин ва голларга бой ўтиши мумкин.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика