Деле Алли: “Кимсасиз оролга тўп, попкорн ва сув олган бўлардим”
01 jul 2016 23:55
News
Деле Алли: “Кимсасиз оролга тўп, попкорн ва сув олган бўлардим”
- Уэльс билан ўйиндан кейин Бен Дэвисга кўз ёшларини артиши учун дастрўмол бердингизми?
- Баҳсдан кейин Бен билан чин дилдан суҳбатлашдик. Дастрўмол ҳақида эса эсламадим.
- Эрик Дайер билан қандай дўстлашгансиз?
- Эрик сени дарҳол қучиш билан қарши оладиган инсонлардан саналади. “Тоттенхэм”га келганимда Дайер ҳам клубга янги келганлардан эди ва биз тез тил топишиб кетдик.
- Англия тарихидаги энг кучли футболчи ким?
- Стивен Жеррард — кумирим.
- Евро-2016даги дастлабки ғалабага йигитлар қандай муносабатда бўлишди?
- Чемпионатга келганимдан хурсандман, бу мен учун биринчи йирик мусобақа. Инглиз мухлисларига қойил, улар бизга ажойиб далда бўлишмоқда.
- Эрик Дайер Россияга гол ургандек жаримадан тўп кирита оласизми?
- Унга омад кулиб боқди (кулади). Ҳазиллашдим, Эрик ҳамиша бундай зарбалар устида ишлайди.
- Болалар учун кумирга айландингиз. Бу ҳақида нима дея оласиз?
- Болалар баъзида бирга суратга тушишни сўрашади. Менда эса бу ҳалигача хаёлимга келмайди.
- Терма жамоада шерикларингиздан бирор янги ҳаракатни ўргандингизми?
- Билмадим, кимдир кўрганми, лекин Эрик интернетга Жон Стоунз билан югураётган одамни кўрсатишган ҳолни жойлаштирди. Буни шу ишни уддалай олмаганим учун видеога олдим. Улардан ўрганаман.
- Кимсасиз оролга қайси уч нарсани олардингиз ва нима учун?
- Бу қийин савол. Албатта, ҳеч қачон зерикмаслик учун футбол тўпини олардим. Яна буғдойли попкорнни ҳам, улар оролдаги қуёшда пишиб қолади. Яна чанқашдан ҳалок бўлмаслик учун сув олардим.
- Ҳаётда Эрик Дайер ҳақида фильм суратга олишса, қайси актёрни роль ўйнаш учун таклиф этардингиз?
- Жуда кўп актёрларни билмайман. Жон Хиллни чақирардим, унинг сочлари қўнғироқ ва кулгули, Эрикни эслатади. Яна кўриниши ҳам деярли бир хил.
- Фаолиятингиздаги энг ёқимли лаҳза қайси?
- “Тоттенхэм” сафида “Лестер”га қарши ва терма жамоада Франция билан ўйиндаги голларимдан бирини танлашим қийин. Лекин иккинчиси афзалроқ, менимча.
- “FIFA” ўйинида ўзингизни ўйнаб кўрганмисиз?
- 1-2 марта, лекин унда ҳозирча унчалик кучли эмасман. Умид қиламанки, кейинги йил мени яхшироқ қилиб ишлашади. Шунда, балки ўйнаб кўраман.
Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Comments