Latest news

10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  0 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  11

Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур" News

Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"

Деку "Барселона" режаларида Неймарни қайтариш варианти йўқлигини тасдиқлади.

"Неймар феноменал ўйинчи эди ва бу ерда маълум даража ҳамда ютуқларга эришди. Баъзан бундай воқеалар такрорланади, баъзида эса йўқ – ҳеч қачон аниқ бир нима дея олмайсан. Бироқ ҳозир "Барселона" Неймар ҳақида ёки футболчи клуб ҳақида ўйлашига қулай фурсат эмас.

Албатта, Неймар – муҳим футболчи ва сценарий клуб учун ҳам, футболчи учун ҳам бирдек фойдали бўлиши зарур. Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур.

Ўйлашимча, Неймар энг аввало яна футболдан завқ олиб ўйнаши керак. Ҳозирги кунда Ней учун Бразилия ва "Сантос"дан яхшироқ жойни кўрмаяпман. Мен уни қўллаб-қувватлайман ва бахтли бўлишини истайман, чунки у Бразилия терма жамоаси учун ҳам керакли ўйинчи. Футболни яхши кўрадиган ҳар бир инсон Неймарни ўйиндан завқланаётганини кўриши керак", – деди "Барселона" спорт директори.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика