Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди
30 sep 18:23
News
Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди
"Барселона" спорт директори Деку бир неча ойлардан бери Испания ОАВда қизғин муҳокама қилинаётган "Атлетик" Бильбао вингери Нико Уильямснинг трансфери ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Ҳеч қачон Нико Уильямсни таъқиб қилмаганмиз. Аслида унинг агенти биз билан бир неча бор боғланган, аксинча эмас. "Атлетик" Бильбао ўз вакилидан нега бундай гаплар пайдо бўлганини сўраши керак. Очиғи, футболчининг ўзи ҳам биз излаётган профилга унчалик ҳам тўғри келмасди.
Биз келишув шартлари ва параметрларини ўзимиз белгилаймиз. Шундан сўнг музокаралар қоғозга туширилиши керак. Ва биз аниқ айтганмиз: қўйилган шартлар қабул қилинмайди, чунки ҳеч бир футболчи ўз қоидаларини клубга сингдиролмайди", – деди Деку.

Эслатиб ўтамиз, Нико Уильямс жорий мавсум Ла Лиганинг 3 ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Ҳозирда у жароҳатини даволаш билан банд.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments