Дефо "Тоттенхэм"га қайтди News

Дефо "Тоттенхэм"га қайтди

"Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси Жермейн Дефо Лондон клубига қайтди.

"Шпорлар" матбуот хизматининг хабарига кўра, 39 ёшли англиялик академия мураббийлар штабини тўлдирди.

Собиқ ҳужумчи шунингдек "Тоттенхэм" элчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Дефо ўйинчилик фаолиятини 2022 йилнинг мартида "Сандерленд" таркибида якунлаган эди.

У фаолиятининг катта қисмини Лондон клубида ўтказди. У "шпорлар" сафида 363та ўйинда 143та гол уришга эришди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика