Де Йонг ҳали ҳам "Барса"дан МЮга ўтишни хоҳламаяпти ва маошининг қисқаришига рози бўлмаяпти
13 jul 2022 18:47
News
Де Йонг ҳали ҳам "Барса"дан МЮга ўтишни хоҳламаяпти ва маошининг қисқаришига рози бўлмаяпти
Френки де Йонгнинг "Барселона"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши амалга ошмасликка яқин.
25 ёшли ярим ҳимоячининг агенти Каталония клуби раҳбариятига ўйинчи кетмоқчи эмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, нидерландиялик ҳам, унинг вакиллари ҳам футболчининг эҳтимолий маоши пасайишини муҳокама қилмоқчи эмас.
Шу сабаб де Йонгнинг трансфери борасида музокаралар айни дамда тўхтатилган.
Олдинроқ, "Барса"нинг хавбекни МЮга 85 млн евро эвазига сотишга рози бўлгани хабар қилинган эди.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments