Де Хеа ва Марсьяль ёзда МЮдан кетиши мумкин News

Де Хеа ва Марсьяль ёзда МЮдан кетиши мумкин

Дарвозабон Давид де Хеа ва ҳужумчи Антони Марсьялнинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги сўроқ остида.

Eurosport хабарига кўра, "қизил иблислар" Дин Хендерсонни таркибда сақлаб қолиш учун ёзда испанияликдан қутулиши мумкин. Иккала дарвозабон ҳам асосий таркибда бўлишни хоҳлайди, шу сабабли клуб бир қарорга келиши лозим.

Форварднинг "Олд Траффорд"даги истиқболи "Боруссия Дортмунд" вингери Жейдон Санчонинг трансферига боғлиқ. англияликнинг ўтиши францияликнинг ўйин амалиётига жиддий путур етказиши мумкин.

30 ёшли де Хеа жорий мавсум 28 та ўйинда 37 та гол ўтказиб юборди. 25 ёшли Марсьяль 32 ўйинда 7 та гол урди ва 8 та голли пас берди.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика