Де Хеа "Манчестер Юнайтед"ни қутқаришда давом этмоқда
31 mar 2019 14:37
News
Де Хеа "Манчестер Юнайтед"ни қутқаришда давом этмоқда
Кеча "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 32-тури доирасида "Уотфорд"га қарши учрашув ўтказди.
Унда манкунианликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Қайд этиш керак, ушбу баҳсда ҳам Давид Де Хеа жамоасини кўплаб голлардан сақлаб қолди.
Давид кечаги баҳсда 7 бора сейв амалга оширди. Бунга қадар у "Олд Траффорд"да 2011 йилда "Тоттенхэм" (9) ва 2014 йилнинг декабрида "Ливерпуль"га (8) қарши баҳсларда энг кўп сейв амалга оширганди.
Де Хеа 2011 йилдан бери МЮ сафида тўп суриб келади. У жорий мавсум клуб сафида 38 та ўйинда қатнашиб, 46 та гол ўтказиб юборди.
Link :
Source : OPTA
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments