Де Лигт "Бавария" сабаб "Ювентус"дан кетмоқчи News

Де Лигт "Бавария" сабаб "Ювентус"дан кетмоқчи

"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт клуб раҳбариятига ушбу ёзда Турин клубидан кетишни хоҳлаётганини хабар қилди.

Футболчи фаолиятини "Бавария"да давом эттиришни хоҳламоқда.

Немис клуби ҳам харид учун ҳимоячини кўриб чиқмоқда. Аммо, бош даъвогар ўйинчи учун 80 млн евро таклиф қилаётган "Челси".

Де Лигт ўтган мавсум "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Нидерландияликнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика