Latest news

11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  1 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  5 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  2 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  7 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  4 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюарк аэропортига узоқ вақт қўнолмади  5 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  24 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  12 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  20 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  4

Де Брюйне: "Моуриньо менга "Челси" футболчиларининг савиясига мос эмаслигимни айтган эди" News

Де Брюйне: "Моуриньо менга "Челси" футболчиларининг савиясига мос эмаслигимни айтган эди"

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне "Челси"да ўйнаган кезлари Жозе Моуриньо билан қандай муносабатда бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

Бельгиялик 2012-2014 йилларда лондонликларга тегишли эди, аммо у АПЛда бор-йўғи 3 та учрашувда майдонга тушади ва кейинроқ "Вольфсбург"га ўтиб кетади.

"Жозе барча ҳужумкор ярим ҳимоячиларни йиғди. У бизга олти футболчисининг статистикасини кўрсатди - оширмалар, паслар фоизи, голли паслар, дриблинг. Моуриньо мен бошқаларнинг савиясинга мос эмаслигимни исботлашга уринган.

Унга шундай дегандим: "Кечирасиз бу мантиқсизлик. Мен майдонда қолганларда кўра камроқ вақт ўтказяпман. Қандай қилиб мени улар билан солиштириш мумкин? Бу ноҳақлик".

Кейин эса машғулотларга етарлича эътибор бермаётганим ҳақида хабарлар чиқди. Аммо мени танийдиган одамлар бу ёлғонлигини билишарди. Бир неча ой ўтиб "Вольфсбург"нинг мухим футболчиларидан бирига айландим ва жаҳон чемпионатида ҳам ёмон иштирок этганим йўқ. Мен шунчаки футбол ўйнашни яхши кўраман. Захирада бахтсиз инсонга айланаман.

"Стяуа"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувидан сўнг Моуриньо мени танқид қилганидан кейин, мен машғулотларда боримни бериб ишлай бошладим, хатто дам олиш кунлари ҳам шуғулланганман. Аммо ҳеч нарса ўзгармади ва мени қўйиб юборишларини сўрадим.

Моуриньонинг таъкидлашича, яхши футболчилигим туфайли у мени хатто ижарага ҳам беришни истамаган. Аммо нима ҳам қила олардим? "Челси" мени ижарага бермоқчи бўлди. Мен эса клубни тарк этишни истардим" - дейди бельгиялик.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика