Latest news

14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   3 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1

Давронжон Эргашев: “Голим "Бунёдкор"га ғалаба келтирганидан хурсандман” News

Давронжон Эргашев: “Голим "Бунёдкор"га ғалаба келтирганидан хурсандман”

Суперлиганинг 17-турида “Бунёдкор” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилди.

Учрашув 2:1 ҳисобида “Бунёдкор”нинг ғалабаси билан якунланди. Мазкур баҳсда “қалдирғочлар”нинг тожикистонлик ҳимоячиси Давронжон Эргашев гол уриб, тошкентликларга уч очко келтирди. Учрашувдан сўнг Эргашев ўйиндан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Ўйинга астойдил тайёргарлик кўргандик. Мазкур ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмасди. Бош мураббий берган кўрсатмаларга амал қилган ҳолда тезкор голларни уриб олдик. Бу эса бизнинг устунлигимизни янада ошириб берди. Ўз навбатида рақиб ҳам яхшигина қаршилик қилди.

Ростиси, ўйинда ким гол уриши аҳамиятли эмасди. Муҳими, ғалаба қозониб, очколаримиз сонини ошириб олиш ниятида эдик. Гол уриб, жамоамизга ғалаба келтирганимдан жуда хурсандман”, - дея фикрларини якунлади Эргашев. 




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика