Latest news

08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  0 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  1 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  1 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  2 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   4 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  6 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0

Даврон Турсунов: “Бухорода тенг ўйинда ютқаздик” News

Даврон Турсунов: “Бухорода тенг ўйинда ютқаздик”

Андижонлик ҳимоячи Даврон Турсунов мана бир неча йилдирки, “бургутлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Жорий йилдан бошлаб, жамоасининг ҳимоя чизиғида асосий фигурага айланган футболчиҳар бир баҳсда бошланғич таркибдан ўрин эгаллаб келмоқда. “Андижон” олий лиганинг ортда қолган турида “Бухоро”га имкониятни бой бериб, яна мухлисларини ранжитди. Биз эса Турсунов билан суҳбатлашиб, бунинг сабабларини билишга уриндик.

- Гарчи Бухорода ютқазган бўлсакда, шу куни майдонда тенг кураш кечди. Мезбонлардан ҳеч бир жабҳада қолишганимиз йўқ. Хатто ҳисобни тенглаштиришга ҳам эришгандик. Аммо салгина омад биздан юз ўгирди. Иккинчи таймнинг сўнггиларида тажрибали Анвар Бердиев яна ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Лекин бош билан йўлланган зарбадан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди. Акс холда сафардан камида дуранг билан қайтишимиз ҳам ҳеч гап эмасди.

- Умумий олиб айтганда, бу йил жамоамизнинг иштироки жуда ҳам қониқарсиз ўтаётгани бор гап. Бунга сабаб сифатида билмадим нимани кўрсатиш мумкин? Назаримда барибир омад етишмаслиги панд бермоқда. Агар уйдаги ўйинларимизни ўзингиз ҳам кузатиб бораётган бўлсангиз, “Насаф” ва “Пахтакор” билан баҳсларда тенгма-тенг ўйнадик. Қандайдир биргина гол фарқи билан якунда мағлубиятга учрамоқдамиз.

- Ҳозирда “Андижон”ни турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ўзига ярашмайди. Насиб қилса яқин орада аутсайдерлар сафидан чиқиб кетамиз. Ҳар холда шунга харакат қиляпмиз. Олдинда яна учрашувлар кўп. Биз каби олий лигада қолиш учун курашаётган “Динамо” ва “Сўғдиёна”ни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Бундан ташқари “Қизилқум” билан ҳам ўзимизда ўйнаймиз. Мазкур учрашувларда ютмасак бўлмайди. Аслида рақиб ким бўлишидан қатъий назар ҳар бир ўйинга фақат ғалаба учун чиқяпмиз. Ўйин борасида ютқазмаётган бўлсакда, натижага келганда ожиз қоляпмиз. 


- Давралар оралиғида сафимизга келиб қўшилган футболчилар ўйинимизни кучайтира олди дейиш мумкин. Ҳимоячи Иқбол Бобохонов чап қанотда катта ёрдам бермоқда. Абдуллоҳ Олимов эса адашмасам марказий ҳимоячи. Лекин у бунгача асосан чап қанот ҳимоя ва ярим ҳимояда ўйнади. Шунга қарамай унинг ҳам ёрдами тегмоқда. Олдинги чизиқ вакили Анвар Бердиевни эса ҳамма билади қандай тажрибага эга эканлигини. Кетма-кет икки ўйинда гол урди. Бердиев иккинчи давранинг дастлабки учта ўйинида ҳам майдонга тушганида, катта фойдаси тегарди деб ўйлайман. Қолаверса биринчи даврада катта ёрдами теккан Предраг Вуйовичнинг ҳам майдонга туша олмаётгани салбий таъсирини ўтказмасдан қолмаяпти.

- Албатта, “Андижон”нинг омадсиз иштирокига мен каби ҳимоячиларнинг ҳам айби бор. Мағлубиятлардан сўнг кўпинча тушкунликка тушмасдан, ўзимни кейинги баҳсга тиклашга уриняпман. Акс холда руҳий ўрага тушиб қолсангиз, яна орқага кетиб қолишиз ҳеч гап эмас. Муҳими хатолардан тўғри хулоса чиқариб олишликдир.

- Эдгар Гесснинг истеъфоси? Нима дейишим мумкин, тажрибали мураббий эди. Қўл остидаги футболчиларни ўйинга қандай тайёрлашни яхши билади. Лекин клуб раҳбарияти Эдгар Яковлевични истеъфога чиқаришни лозим топибдими, демак буни тўғри қабул қиламиз. Профессионал футболчи ҳар қандай мураббий билан ишлаб кета билиш керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика