Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Даврон Мирзаев ва Шавкат Муллажонов "Олмалиқ" машғулотларида News

Даврон Мирзаев ва Шавкат Муллажонов "Олмалиқ" машғулотларида

"Олмалиқ" жамоаси бугундан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттира бошлади.
Жамоа пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилган ҳолда, "Обод" футбол клубига тегишли сунъий қопламали майдонда машғулотларини ўтказади.

Куннинг иккинчи ярмида жамоа шу стадионда ўз машғулотини ўтказди. Жамоа таркибида бир қатор янги номларни кўриш мумкин. Декабрь ойида ўтган илк йиғинда қатнашган Марат Қудратов, Қадамбой Нурметов, Диёр Усмонхўжаев ва Абдумалик Тошпўлатовлар кўрикдан ўтишда давом этишади. Улар сафига бугун кўрикка Қаҳрамон Маҳамаджонов (Навбаҳор), Сарварбек Жўраев (Гулистон), Дониёр Усмонов каби футболчилар ҳам қўшилишди. Шунингдек, пойтахтда бўлиб турган Даврон Мирзаев (Нефтехимик, Россия) ва жамоанинг собиқ футболчиси Шавкат Муллажонов ҳам машғулотларда қатнашди.

Илк йиғинда иштирок этган Шерзод Ҳакимов ва Иқбол Акрамов янги мавсумни "Олмалиқ" либосида ўтказиши аниқ бўлган бўлса, жамоа легионерлари Мақсатмурод Шомуродов ва Дарко Станоевич кейинги ҳафтадан машғулотларга қўшилади. Гергий Квесиешвили ва Игорь Петкович билан шартнома узайтирилмайдиган бўлди.

Жамоамиз машғулотлари кунига икки маҳалдан олиб борилади. 8 ва 14 январь кунлари назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика