Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  3 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Даврон Исоқов: “Биринчи бўлимдаёқ учрашув тақдирини ҳал қилгандик” News

Даврон Исоқов: “Биринчи бўлимдаёқ учрашув тақдирини ҳал қилгандик”

ПРО-Лиганинг 2-турида “Андижон” жамоаси Фарғонада “Истиқлол” меҳмони бўлиб, йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувда дубл қайд этган Даврон Исоқов учрашувдан сўнг қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

-  Чемпионатнинг иккинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. “Истиқлол” ҳам яхши жамоа. Ўтган йили бу клуб ижобий натижалар қайд этганди. Шу боис бугунги учрашувга пухта тайёргарлик кўрилганди. Бошида бироз қийин бўлди. Аммо кейинчалик кетма-кет голлар уриб, ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилдик.Табиийки иккинчи таймни бироз ҳотиржам тарзда ўтказдик. Муҳими сафарда уч очкони қўлга киритиб, мухлисларимиз олдида юзумизни ёруғ қилдик. Насиб қилса келгуси ўйинларда ҳам ғалабалари серияни давом эттириб, ишқибозларимизни хурсанд этишга харакат қиламиз.


- Урган голларимга келадиган бўлсак, аввало бунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтган бўлардим. Улар бутун ўйин давомида мени қўллаб-қувватлаб турди. Ўйиндан олдин бир нима деб бўлмайди. Бу – футбол. Унда олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Омадингиз келиб қолса, рақиб сизни тўхтатиши қийин бўлади. Ўйин аввалида мураббийлар ишлаб чиққан тактикага кўра, битта номинал ҳужумчи билан харакат қилдик. Ростини айтсам, менга у қадар қийин бўлмади. Сабаби ярим ҳимоячиларимиз ўз вақтида мени қўллаб-қувватлаб турди.

- Навбатдаги учрашувимиз Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Навбаҳор”га қарши кечади. Ҳозирдан айтиш мумкинки, бўлажак дерби жуда қизиқ ва жангавор тарзда ўтади. Ушбу баҳсда ҳам ғалаба илинжида майдонга чиқамиз – дейди Даврон Исоқов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика