Latest news

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  0 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман" News

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман"

Жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов мавсумни яхши ўтказиб, чемпионликни қўлга киритишга муносиб ҳисса қўшди.
Даврон чемпионлик мавсумига бағишланган саволларга жавоб берди.

- Мавсумга қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Ижобий. Чунки биз олий лигада ғолиб чиқдик. Мавсум бошланишидан аввал жамоа билан келишган ҳолда мухлисларни хурсанд қиладиган натижага эришишни истагандик. Якунда бунинг уддасидан чиқдик. Ўйлашимча, намойиш этган ўйинимиз ва эришган натижаларимиз мухлисларимизга маъқул келди. Ҳар бир ўйинда чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик. Чемпион бўлиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Бунинг учун йил давомида меҳнат қилиш керак.

- "Пахтакор" мавсумни мағлубиятсиз якунлади. Бунинг асосий сабаби нимада?

- Бунга рақибларни учрашувдан олдин жуда яхши ўрганганимиз ва ўйин давомида турли ўзгаришлар қила олганимиз сабаб бўлди. Масалан, "Локомотив" билан иккинчи даврадаги баҳсга бир ҳафта давомида жиддий тайёрландик. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик. Ўзимизни руҳий тарафдан издан чиқаришга уринишларга эътибор қилмаслигимизни мураббийлар таъкидлаб ўтишди. Натижада ҳал қилувчи ўйинда мезбонларни 3:1 ҳисобида доғда қолдирдик. Баъзида мураббийлар учрашув мобайнида зарур ўзгаришларни амалга оширишди. Шунингдек, машғулотларда яхши ишладик. Бу эса ўйинларда бизга қўл келди. Қийин ҳолатлардан чиқиб кетишда жамоавий аҳиллигимиз ёрдам берган ҳолатлар учради.

- Жамоада бу йил характер пайдо бўлди деб ўйлайсизми?
- Ҳа, ўтган йили шу жиҳат бизга етишмай қолганди. Бу мавсумда эса қийин кечаётган беллашувларда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Тажрибамиз ошди. Ўтган йили тажрибанинг етарлича эмаслиги бизга қимматга тушганди. Ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб, олдинги хатоларга йўл қўймадик.

- Энг қийин учрашув сифатида қайси баҳсни таъкидлаб ўтасиз?
- Биринчи ўринда охирги турда "Бунёдкор" билан ўтган беллашувни. Чемпион бўлиб улгурганимиз учун ўйинга киришиб кетишимиз осон кечмади. Рақиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганда руҳимизни туширмадик ва сўнгги дақиқаларда ғалабани тортиб олдик. Ўша куни мен учун мавсумдаги энг қийин ўйин бўлди. Жамоадошларим Намангандаги ўйин ҳақида гапиришганди, бироқ мен у ерда дисквалификация сабабли ўйнамагандим.

- "Пахтакор"дан қайси футболчилар ушбу мавсумда ўсишга эришишди?
- Жамоадошларимдан Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Александр Мерзляковни таъкидлаб ўтган бўлардим. Жамшид ва Игорь тажрибага эга бўлиши билан ўйинчилари кучайиб бормоқда. Саша эса жамоага тўлиқ киришиб кетди.

- Кейинги йилда олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
- "Пахтакор" билан олий лига, Ўзбекистон Кубоги ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш. Чемпионлар лигасида ижобий натижага эришишни барчамиз хоҳлаяпмиз. Мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Яна шуни таъкидлашни истайманки, севимли жамоам сафида ўйнаётганимдан жуда бахтиёрман!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика