Latest news

00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)   61 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

Даврон Ҳошимов: "Майдонга ким тушиши муҳим эмас, асосийси - ғалаба" News

Даврон Ҳошимов: "Майдонга ким тушиши муҳим эмас, асосийси - ғалаба"

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги КХДР ва Яман терма жамоаларига қарши ўйинларга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бўлажак ўйинлар олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Тайёргарликлар жуда яхши, кўтаринки руҳда ўтмоқда. Бизни олдинда жуда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Худо хоҳласа КХДР устидан ғалаба қозониб, жадвалда улардан узиб кетишимиз лозим. КХДР билан бўлган дастлабки ўйиндаги мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. КХДР стандарт вазиятларида жуда хавфли рақиб. Ҳар бир стандарт вазиятлари бўйича алоҳида шуғулланмоқдамиз. Рақибни жиддий ўрганилмоқда. Барчамизнинг мақсад ва вазифамиз мухлисларимизни хушнуд этиш. Биз битта жамоамиз. Майдонда ким тушишидан қатъий назар ғалаба қозонсак бўлгани. Мени жойимда Ислом Тўхтахўжаев ўйнамоқда. Тўхтахўжаев позицион жиҳатдан жуда кучли ҳимоячи саналади. Ислом ҳимояда юксак даражада ҳаракат қилади. Шу боисдан мураббийларимиз унга ишонч билдиришмоқда. Муҳими ғалаба ва уч очко. 12 ноябрь куни ҳужумкор футбол намойиш этамиз", - дейди Даврон Ҳошимов.

Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика