Latest news

10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  2 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  10 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  4 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  17 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5

Даврон Файзиев: “Уч кун ичида иккита жиддий рақиб билан ўйнаш осонмас” News

Даврон Файзиев: “Уч кун ичида иккита жиддий рақиб билан ўйнаш осонмас”

Олий лига ўттизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Сўғдиёна” жамоалари баҳсидан (3:1) сўнг, биринчи бўлиб меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
—Мезбонларни ғалаба билан табриклайман, — дея сўз бошлади Даврон Орипович. — “Қизилқум” юқори савиядаги ижрочиларга эга жамоалардан саналади. Шунга қарамай, биз Навоийдан ҳеч бўлмаса бир очко олиб кетиш илинжида келгандик. Афсуски, уч кун ичида кетма-кет икки жиддий рақибга қарши ўйнаш осон эмас. “Насаф” билан ўйинда учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг, йигитларимизнинг ўзларига келиши қийин бўлди.

Ҳимоядаги палапартишликдан рақиб ҳужумчилари унумли фойдаланишди. Умуман олганда, йигитларимиз майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Гарчи, уларнинг хатти-ҳаракатидан кўнглим тўлган бўлса-да, якуний ҳисоб барибир дилимизни хира қилди.

Нима деймиз, ҳаёт давом этади. Бу — футбол! Жиззахда истеъдодли ёшлар улғайишмоқда. Уларнинг келажаги учун ҳам ишлашимиз керак. Энди жамоамиз таътилга чиқади. Декабрнинг  иккинчи ярмидан янги мавсум тайёргарлигини бошлаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика