Latest news

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

Даврон Файзиев: "Сен гол урмасанг сенга уришади" News

Даврон Файзиев: "Сен гол урмасанг сенга уришади"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз устози Даврон Файзиев иштирок этди.

-  Бугун ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Кубок ўйини битта баҳсдан иборат бўлганлиги учун бу учрашувга пухта тайёргарлик кўргандик. Сен гол урмасанг, сенга уришади, деган ёзилмаган қонун бекорга айтилмайди. Мезбонлар яратилган 3 та имкониятнинг 2 тасидан фойдаланди. Биринчи бўлимнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қилиш имкониятига эга эдик. “Қизилқум” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Уларга омад тилайман. Шу ўринда Қўқондан келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

-  Даврон Орипович, ўзингиз айтганингиздек, кўплаб имкониятлардан фойдалана олмадик. Бунгача ҳар ўйинда гол уриб келаётган Шохназар Норбеков асосий таркибдан ўрин олмади. Бунинг сабаби нимада?

-  “Навбаҳор” билан учрашувда иккита ҳужумчимиз жароҳат олиб сафдан чиқишди. Ҳозир битта ҳужумчи қолди. Норбековни бошидан майдонга туширмаганимиз бу ўзига хос тактик юриш эди. Рўзиев ҳам, Сидиқов ҳам ҳужумда ўйнай олади. Агар ҳужум йўқ бўлганида биз вазиятларга эга бўлмасдик. Фақат учрашув битта ўйиндан иборатлиги учун бироз тактик юриш қилгандик. Кейинги ўйинга Норбековни сақлаш ва керакли пайтдагина бугун ўйинга туширишни режалагандик. Балки бугунги баҳсда натижа биз учун қониқарли бўлиб турганида режамиз бўйича Норбеков умуман майдонга тушмаслиги ҳам мумкин эди. Бу футбол. Унда хатолар бўлади. Хатолар устида ишлаяпмизу, барибир яна ўша хатолар такрорланяпти. Демак, яна ишлашга ва хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

-  Жавоҳир Сидиқовни ўйинига қандай баҳо берасиз?

-  Мағлубиятга учрагандан кейин нима дейиш мумкин? Эртадан “Металлург” билан учрашувга тайёргарлик бошланади. Ҳозир эҳтиросли ўйиндан сўнг бир нима дейиш қийин. Видеотакрорни кўргандан кейин баҳо берса бўлади. Агар вазиятларни санаб беринг десангиз, санаб беришим мумкин. Ўз навбатида, Қўқондан Навоийга ташриф буюриб, бизларни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман. Айнан улар сабабли биз охиригача ўйнаяпмиз ва бизда қўшимча куч пайдо бўлмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика