Latest news

22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   0 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  155 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  7 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  14 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  36 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1

Даврон Файзиев: "Обод"га ҳавасим келди" News

Даврон Файзиев: "Обод"га ҳавасим келди"

Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Обод" - "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг дастлабки қисмида жиззахликлар бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.


- "Обод" жамоасига ҳавасим келди. Уларнинг ёш футболчилари кўрсатган ўйинига ҳавас қилдим. Мағлубиятни ҳаққоний эканлигини қабул қилиб олиш ҳам мардни иши.  Футболни юриб эмас, югуриб ўйналади. Шундагина ғалабага эришиш мумкин. "Обод" биринчи голни ҳаққоний урди. Шунчаки қанот ҳакамининг аввалига байроқчасини кўтариб қўйгани футболчиларни чалғитди. Лекин бу вазиятда футболчиларим охиригача курашишлари керак эди. Тимур Ҳакимовни майдонга туширганим бу мени айбим. Чунки Тимур жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлганига ишонмагандим. Бугун ҳам текис жойда оёғини қайириб олди. Футболни қоғоздаги номлар билан ўйнаб бўлмайди. Бугун жамоамиз рақибга нисбатан ҳурматсиз ҳаракат қилди ва "Обод"ни менсимади. "Сўғдиёна"га характер ва иштиёқ етишмади. Санжар Рашидовнинг ўйинидан қониқдим, аммо Музаффаровнинг кўрсатган футболи талабга жавоб бермади. Чунки Музаффар иккинчи беллашувдирки ўз даражасидан паст ўйнамоқда.

- Учрашув қайдномасида бош мураббий, яъни сиз, дарвозабонлар мураббийи ва бош шифокордан бошқа ҳеч ким қайд этилмаганди. Қолганлар қани?

- Бу саволни қачонлардир беришларини кутгандим. Тўғриси, ҳозирда баъзи футболчилардан қарздорлигимиз бор ва ПФЛ шунинг учун жамоа маъмури, ёрдамчи мураббийларни лицензиясини олиб қўйган. Қачонки қарздорликни ёпсак, шундагина лицензияларни қайтариб беришади. Қонун ва қоида барча жойда бир хил. Уларнинг кўмаги менга ўйин пайтида албатта етишмаяпти.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика