Latest news

18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   9 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12

Даврон Файзиев: "Моуринью жойига келди" News

Даврон Файзиев: "Моуринью жойига келди"

Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев Жозе Моуриньюнинг "Тоттенхэм" бош мураббийи бўлганига муносабат билдирди.

"Ҳаётда шундай тушунарсиз вазиятлар бўлиб турар экан. "Тоттенхэм" Англияда топ-тўртликдан ташқаридаги кучли ўртамиёнадан топ-олтиликнинг стабил аъзосигача бўлган йўлни Маурисио Почеттино билан бирга босиб ўтди. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашувчи позициясидан шу турнир финалчиси даражасига етди.

"Тоттенхэм" топ-6 ичида бюджети камроғи, лекин тўртинчи ўриндан пастга тушмасди. Стадион қурилаётганда трансферга маблағ ажратилмади умуман. "Шпорлар" ёқимли футбол намойиш этиб келишди, яъни - биз кучсизмиз деб иккинчи рақам бўлиб ўйнашни одат қилишмади. Почеттино барқарор ўсишга эришаётган коуч. Уни бўшатиш фикри Левида қаердан пайдо бўлди? Омадсиз стартми? Балки. Лекин, реал олиб қараганда бу мавсум "Ливерпуль" ва "МанСити"га бас келиш қийинлигини ҳамма тушуняпти.

"Тоттенхэм"га Жозе Моуринью мураббий бўлди. Бундан ҳулоса - клуб имкониятлари кенгаяди. Почеттино бор имкониятдан максимал фойдаланарди. Моуринью эса талабни катта қўяди. Талабга яраша титуллар ҳам юта олади. ТОП мураббий! Маурисиога эса бир нарса етишмади - титул. Фақат битта томони менга ёқмади, оғир даврда жамоани тортган Почеттинога нисбатан етарлича хурмат кўрсатилмагани. Шуни ҳисобга олмаса, қолгани яхши. Почеттино "Тоттенхэм"дан кам бўлмаган жамоада ишласа керак.

Моуринью жойига келди, қадриятлар ҳали ўйин услубигача таъсир қиладиган даражада илдиз отмаган, ютуқларга тўймаган клуб. Йўналишни ўзи белгилайди. Учинчи томон - клубнинг ўзи. Унинг фойда зарарини эса вақт кўрсатади.

Маур кетди
Маур келди", - деб ёзади Даврон Файзиев телеграмдаги ўз каналида. 

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика