Latest news

11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4

Даврон Файзиев: "Истеъфо ҳақидаги фикрим ўзгаргани йўқ" News

Даврон Файзиев: "Истеъфо ҳақидаги фикрим ўзгаргани йўқ"

"Сўғдиёна" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин асабий тарзда кечди. Мухлислардан ўша вазият учун узр сўрайман. Ҳакам сал эътиборлироқ бўлганида бу вазият содир бўлмасди. Мен ўйиндан олдин ҳар бир қарич ер учун курашиш кераклигини айтгандим. "Бухоро"дан учралган ўтган йилги мағлубият ҳамон ёдимда. Шу боис бугун ғалаба учун тушгандик. Имкониятлар тенг бўлди. Ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди. Мени ҳужум чизиғи ўйлантирмоқда. Биз ҳужум ташкил этишни 50 фоизга ҳам амалга ошира олмадик. Биринчи давра ўйинлари тобора якунланиб бормоқда. Олдимизда яна иккита қийин ўйин бор.

Истеъфо ҳақидаги фикрим ўзгаргани йўқ. Раҳбарият ҳозирча ҳеч қандай фикр билдиргани йўқ. Барчасини кейинроққа қолдирмоқда. Жамоага янги қон керак деб ўйлаяпман. Ўзим эса бироз дам олишни истаяпман.

Нега қайдномада 3 нафар мураббий ёзилди? Сабаби бизда футболчилар олдида қарздорлигимиз бор. ПФЛ ёрдамчиларимнинг лицензияларини 2-турдан кейин олиб қўйганди. Ҳали ҳам бу масала ўз ечимини топгани йўқ. ", - дейди Файзиев.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Rating: -11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика