Latest news

10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи обкелмоқчи  0 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  2 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  15 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  37

Даврон Файзиев: "Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетишимиз учун камида 3 та ғалаба зарур" News

Даврон Файзиев: "Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетишимиз учун камида 3 та ғалаба зарур"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бу каби асабий ўйинлардан сўнг ҳозир бирон фикр билдириш қийин. Гол урмасанг, ютмайсан, бу футболнинг аниқ қоидаси. Охирги турлар биз учун қийин ўтаяпти. Дарвозабонни алдаб ўтиб ҳам тўп кирмаслиги, буни билмадим. Йигитлар ҳаракат қилишди, астойдил ўйнашди. "Локомотив", биз ва "Сурхон" жадвалнинг қуйи қисмида турибмиз. Бугунги ўйинда 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Лекин яна муроса йўлини танладик. Шунча кўп вазиятни кўкка совуриш ҳар қандай жамоани тушкунликка тушириб қўяди. Сўнги учрашувларда 15-20 та голли вазиятларни яратяпмиз. 

- Кетма-кет ғалабасиз серияларни бир сўз билан қандай изохлаган бўлардингиз?

- Қандай ифодалаш мумкин? Ҳозирги саволизга жавоб берсам баҳонадек кўриниши мумкин. Жавоб бермасам бу ҳам нотўғри. Мураббийнинг пешонасига ёзилгани бўлади. Футболчиларни айбдор қилишга ҳаққим йўқ, улар ҳаракат қилишаяпти. Иккинчи даврада 6 та дуранг, 2 та мағлубият қайд этдик. Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетиш учун камида 3 та ғалаба зарур. Ишлашда давом этамиз.

Раҳбарият қандайдир қарор берадиган бўлса, бунга тайёрман. Мураббийликнинг қисматида ҳамма нарса бор. Вазият ярата олмаган бўлсак, мураббий айбни тўлиқ бўйнига олиши мумкин. Раҳбарият мураббийнинг ишини кўриб чиқиб таҳлил қилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика