Latest news

19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  0 19:40Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 2:1 (Матнли трансляция)  8 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  37 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  4 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  19 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  29 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3

Даврон Файзиев: “Динамо”нинг мақсади энди финалга чиқиш” News

Даврон Файзиев: “Динамо”нинг мақсади энди финалга чиқиш”

Ўзбекистон Лига Кубоги чорак финали доирасидаги “Динамо” – “Андижон” (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Даврон Файзиев ўйин ҳақида тўхталди.

- Бугунги учрашувда “Динамо” ҳам, “Андижон” ҳам фақат ғалаба учун интилди. Рақибларимиз “Андижон” жамоаси ҳам 90 дақиқа майдонда кураш олиб боришди. Ярим финал йўлланмаси учун баҳс битта учрашувдан иборат эканлиги боис, жамоалар илк таймда эҳтиёткор, иккинчи бўлимда эса таваккал қилишга мажбур эдим. Зеро, уйда ўйнаяпмиз, гол урмасдан ютишни иложи йўқ фақат ва фақат олдинга боришимиз керак эди ва Баҳодир Насимов иккита голи билан захирадан тушиб ишончни оқлади. Ғалаба учун бутун жамоага раҳмат дейман.

Ўйин 90 дақиқа давом этди ва йигитлар охиригача курашишди. Мухлисларимиз ҳам “12-ўйинчи” сифатида бизга катта куч беришди ва якунда ярим финал йўлланмасини ҳал этдик.

Биз кубок баҳсларига йилни бошидан жиддий эътибор қаратаяпмиз, дея оламан. Энди ярим финалга чиқдик ва бир қадамдан кейин финалга чиқишимиз мумкинлигини йигитларимиз ҳам тўғри тушуниб туришибди. Финалгача бир қадам қолганда орқага чекиниш йўқ. Охиригача курашамиз. Шота Арвеладзе ўтган турда “Пахтакор”нинг требл қилиш учун курашиши ҳақида айтди. Шунга қарамай, биз ҳам кучимизга ишониб, дастлаб ярим финалдан ўтишга интиламиз. Ҳозирча мақсадимиз финалга чиқиш. Ундан кейин нима бўлиши эса фақат Худодан.

Усмон Ибодов ёзиб олди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика