Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади” News

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади”

Ўзбекистон Лига Кубоги 1-тури доирасидаги “Динамо” – “Сурхон” (5:0) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Янги турнир саналмиш Лига Кубогини ажойиб тарзда бошладик. Билишимча, янги турнир савияси янада оширилади. Бугун мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин ўтказдик. Якунда йирик ҳисобда зафар қучишга муваффақ бўлдик. Энди келаси учрашувларга ҳам худди бугунгидек жиддий ҳозирлик кўришга ва шундай ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Лига Кубогидаги вазифамиз ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу мусобақада олдимизга қўйган мақсадимиз – Лига кубоги мусобақаси финалига қадар етиб бориш. Баъзи жамоалар балким кубок беллашувларидан кўра ички чемпионатда яхшироқ иштирок этишни кўзлар. Биз эса ўзимиз иштирок этадиган ҳар учала турнирда ҳам муносиб қатнашишга ва Самарқанд аҳлини хурсанд этишга бел боғлаганмиз.

Очиғини айтаман, бугун майдонга ўйин амалиёти камроқ бўлган таркибимизни туширгандим. Аммо бу таркибимиз ҳам кўрсатмаларни ажойиб тарзда бажариб, барча футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш этди. Шахсан ўзим бош мураббий сифатида Суперлиганинг навбатдаги турлари, жумладан “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда қайси футболчиларни асосий таркибга киритиш борасида жиддий ва ёқимли бошоғриққа дуч келаман. Сабаби бугунги таркибимиз ҳам юқори даражада ўйин намойиш этди. Қўл остимдаги 27 нафар футболчи ҳам асосий таркибга муносиб бўлмоқда. Бугун йигитлар синовдан жуда яхши ўтишди.

Чиндан ҳам бундай йирик ҳисобли ғалабани кутмагандим. Икки жамоа ҳам захира таркибида ўйнади демаган бўлардим. Чунки, икки жамоада ҳам ўйинда асосий таркиб футболчилари ҳам тушишди. “Сурхон” таркибини оладиган бўлсак. Саломов, Станоевич, Бубанья, Омоновдан ташқари қолган футболчилар асосий таркибда тўп суриб келган йигитлар эди. Бугунги натижа кўрсатдики, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Йигитларимиз иштиёқидан жуда хурсандман. Аминманки, биз мана шундай шижоат ва иштиёқни сақлаб қолсак, кўзлаган мақсадларимизга ета оламиз. Чемпионат билан бирга, Ўзбекистон Лига кубоги ва Ўзбекистон Кубогида имконқадар марра чўққисигача етиб бориш.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика