Даврон Файзиев: "Бу ўйиндаги дуранг биз учун мағлубиятга тенг"
09 apr 2023 20:50
News
Даврон Файзиев: "Бу ўйиндаги дуранг биз учун мағлубиятга тенг"
Ўйин ҳақида
- Бугун биринчи бўлимда "Навбаҳор-фарм" биздан яхшироқ кўринди. Улар ўйинга тўғри тактика танлаганини тан олиш керак. "Навбаҳор-фарм" сафар ўйинларида яхшироқ ўйнаётганди. Биз жамоанинг аввалги ўйинларини кўриб чиққандик. Рақибни менсимаслик, рақибга паст баҳо бериш футболга қандай оқибатларга олиб келишини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди. Биринчи бор, қўл остимдаги футболчиларга мана шундай танқидий фикр билдираяпман. Бу ўйиндаги дуранг биз учун мағлубият билан тенг. Суперлига учун курашаётган жамоа учун бунақа ўйинлардаги дуранг ижобий натижа эмас.
- Ҳар бир чизиқда тажрибали футболчилар етишмаётгандек кўринди. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
- Балки, тўғри айтаётгандирсиз. Бироқ, ҳозир буни амалга ошириб бўлмайди. Биринчи давра якунида бўлиши мумкин. Футболда турган эмас, югурган жамоа ютади.
- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақидаги фикрингиз қандай?
- Ҳакамлар ҳақида ўйлайдиган тегишли қўмита бор. Бу менинг ишим эмас. Сиз шуни билиб туриб нега менга бунақа савол бераяпсиз? Ҳакамлар ҳақида гапирганим учун менга тегишли тартибда чора кўрилган. Айтиб ўтганимдек, уларнинг ишини баҳолайдиган тегишли қўмита бор. Қўшимча ўрнида айтишим мумкин, бизнинг ўйинлар соат 16:00га қўйилаётгани бир оз тушунарсиз бўлаяпти. Агар трансляциялар билан боғлиқ бўлса, бизга бу керак эмас. Ўйиннинг эрта вақтга қўшилиши футбол ўйнашга қийинчилик туғдиради.
Comments