Latest news

10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг муддат футбол ўйнамаслиги маълум  11 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  16 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  12 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  9 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  37 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  9

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг муаммолари жуда кўп" News

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг муаммолари жуда кўп"

"Локомотив" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мухлислар хурсанд бўлишди. Бироқ жамоамиз мағлуб бўлди. Тўртта ўйинда 11та гол ўтказиб юбордик. Шулардан 8тасини яққол ўз хатоимиз туфайли ўтказиб юбордик. Бугун иккала жамоа очиқ футбол намойиш этди. Хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. "Локомотив"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман", - деб гап бошлади Даврон Файзиев.  

Жамоа ҳали ҳам муаммолардан қутулгани йўқ. Бу фақат бизнинг эмас вилоятимиз муаммоси. Қўлимиздан келган барча ишни қилдик.

Журналистлардан кўп нарсани беркитдим, очиғини айтиш вақти келди. Футболчилар олдида жуда катта қарзимиз бор. Икки йил олдинги қарзлар ҳали ҳам бор. Бироқ бу мағлубиятларга баҳона эмас. Бошқа клубга ўтишни ўйладим, бироқ мен шу ерда, маҳаллий йигитлар билан чиройли ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз.

Уй ўйинларини Зоминда ўтказаяпмиз. У ерга боришда ҳам қийинчиликлар бўлмоқда. "Динамо"дан учралган мағлубиятдан сўнг ҳамон ўзимга келганим йўқ. "Омад ҳамиша келавермайди" деган мақол ўша ўйинга жуда мос эди.

Агар ҳозир жамоага 10та легионер олиб келиш мумкин, тўғрисини айтаман шундай бўлса ҳам улар Жиззахдан қочиб кетишади.

Мен ҳам легионер чақиришни, "Бунёдкор" ёки "Локомотив"дан кучли футболчини ўйнатишни истайман. Лекин маблағ бўлмагандан кейин ҳозирги футболчилар билан ҳаракат қилишга мажбурмиз.

Жиззахдаги стадион сентябрь ойига тайёр бўлишини айтишганди, бироқ ўша вақтга келиб майдон ҳали тайёр бўлмайди деб қўрқаман. Жиззахда футбол бор, бундан кейин ҳам, бўлади деб умид қиламан", - дейди Даврон Файзиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика