Latest news

10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  1 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  21 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  15 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  38 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5

Даврон Файзиев: "Қизилқум" бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ" News

Даврон Файзиев: "Қизилқум" бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ"

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.
"Барчани янги мавсум билан табриклайман. Ўйин борасида "Қизилқум" жамоаси ҳақиқий иштиёқ, характер эвазига ғалаба қозонди. Мезбонларда имконият кўпроқ бўлди. Рақиб бизни хато қилишга мажбур қилди. Ҳимоячиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бунинг натижасида биз йирик ҳисобда ютқаздик. "Қизилқум" бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Ҳар бир хатода улар бизни жазолашди. Агар биз биринчи гол урганимизда балки натижа бошқача бўлиши мумкин эди", - дейди Файзиев.

- "Сўғдиёна"ни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этди. Уларнинг ўрнига керакли ўйинчилар талкиф этилдими?

- Сўнгги 3 йиллик таркибдан 10 фоизи қолди холос. Мураббий сифатида ўзимни оқламоқчи эмасман. Жамоа ютқаздими демак менда айб бор. Янги тузилган жамоадан дарҳол натижа талаб қилиш тўғри эмас. Биринчи бўлимда ўйинимиз умуман қовушмади.

- Биринчи турдаги натижалар кутилмаган бўлдими?
- Барча учрашувларда кутилмаган натижалар бўлди. "Қизилқум" ҳам йирик ҳисобда ютишини ҳеч ким кутмаганди. "Динамо" ўз майдонида ютқазди, "Навбаҳор" мағлуб бўлди. Суперкубок соҳиби, чемпион ғолиб бўла олмади. Бу - футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади. Жамоа ғолиб бўлади, ютқазса мураббий ютқазади.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика