Latest news

12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2

Даврон Файзиев: "Машъал"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман" News

Даврон Файзиев: "Машъал"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"

"Машъал" - "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
"Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун рақиб бизни ютгани йўқ, ўзимизнинг хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Дастлабки дақиқаларда голлар ўтказиб юбордик. 0:3 ҳисобида ютқазиб туриб ўйинни ўз томонимизга оғдириш жуда қийин иш.

Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар қўлларидан келганича ўйнашди. "Машъал" биринчи даврада ҳам яхши ўйнаб келаётганди. Мағлубиятни ҳам мард бўлиб тан олиш керак. Бугун натижа борасида ютқаздик, аммо ўйин борасида улардан қолишганимиз йўқ. Ҳаққоний ғалаба билан "Машъал"ни табриклайман.

"Динамо"га ўтишим ҳақидаги хабарлар миш-миш эди. Бугун "Сўғдиёна"ни майдонга бошлаб тушдим, демак ҳалиям шу ерда ишлаяпман. Раҳбарият менга тўлиқ ишонади. Иш тўғри йўлга қўйилса натижа ҳам келади, бунга оз қолди. Олдимиздаги мақсад олий лигада қолиш. Вазиятга реал қарасак жамоа элитада қолишга қодир.

"Олександр Коблаш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу футболчи "Навбаҳор"да кўрикда бўлди. Сўнгра "Андижон"да ўйнади. У охирги икки-уч кунда тиббий кўрикдан ўтди, кейин трансфер қоғози келмади, Тошкентга бориб келди. Шу боис бугун уни захирадан туширдим", - дейди Даврон Файзиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика