Latest news

13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  3 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1

Даврон Файзиев: "Бугун бизга омад кулиб боқди" News

Даврон Файзиев: "Бугун бизга омад кулиб боқди"

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон Файзиев қатнашди.
- Авваламбор кеча бўлиб ўтган устозлар байрами ва яқинлашиб келаётган ҳайит байрами муносабати билан барчани табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, бугун омад биз томонда бўлди деб ўйлайман. "Нефтчи"ни қандай ўйин кўрсатишини билардик. Шу боис қисқа фурсат ичида бу жамоага қарши шунга монанд тайёргарлик кўргандик. Футболда кўп нарса омадга боғлиқ. Ҳозир ҳар бир очко биз учун олтинга тенг. Бугун оз миқдорда бўлса ҳам олдимизга қўйилган режамизга эришдик. Ўзинглар гувоҳи бўлдинглар баҳс жуда ҳам қизиқарли ва жанговор руҳ остида ўтди. Иккала жамоа ҳам ғолибликка муносиб эди. Бу  футбол. Унда ҳар нарса бўлиши мумкин, - деб гап бошлади Файзиев.

- Бугун жамоангиз икки очко йўқотдими ёки бир очко ишладими?
- Бу саволингизга ҳозир аниқ бир нима дея олмайман. Буни мавсум якуни кўрсатади. Агарда олий лигада қолиш учун очколаримиз етарли бўлса бир очко ишлаган бўламиз. Лекин биз Фарғонага уч очко олиш мақсадида келгандик. Агарда учрашув бошида яратилган вазиятларимиздан унумли фойдалана олганимизда ўйлайманки, ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш оларди. Чунки "Нефтчи" жамоаси ҳам истайсизми йўқми барибир ҳужумга ўтарди.

-  Элитада қолиш учун курашни давом  эттирамиз. Олдинда бизни қийин ўйинлар кутиб турибди. Бугун "Бухоро" - "Қизилқум" ўйини қандай натижа билан якунланишини ҳам кутамиз.

- Дуранг мен учун сюрприз бўлди дея олмайман. Чунки бугун ютқазмаслигимизга ишонгандим. Буни йигитларни ўйинга тайёрлаш чоғида ҳам уқтиргандим.
 
- Агарда эътибор берган бўлсангиз охирги икки йилда "Нефтчи"га ютқазмаяпмиз. Мен бошчилигимда бу жамоага қарши 6та ўйин ўтказган бўлсак, ютқазмадик. Эсимни таниганимдан бери, "Сўғдиёна" Фарғонадан олдин ғалаба ёки дуранг билан қайтмаганди. Албатта бу мен учун ижобий натижадир.

- "Нефтчи"ни ўйинига, умуман, рақиб жамоалар ўйинига баҳо бера олмайман. Негаки бу ерда ҳам мураббийлар ишламоқда. Мен фақат ўз жамоам ҳақида гапиришим мумкин, - дейди Даврон Орипович.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика