Latest news

22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  0 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:1 (матнли трансляция)  34 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  12 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

Даврон Файзиев: «Биз курашишда давом этамиз!» News

Даврон Файзиев: «Биз курашишда давом этамиз!»

«Қизилқум» - «Сўғдиёна» (1:0) учрашувидан кейинги фикрлар.
Учрашувдан кейин ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида «Сўғдиёна» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.

- «Қизилқум» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун барча гувоҳ бўлди майдонда ҳақиқий жанг бўлди. Мен учинчи йил жамоада ишлаётган бўлсам, жамоам кўрсатаётган ўйиндан уялмайман. Ҳозир ман футболчиларимни тинчлантириб матбуот анжуманига кирдим. Лекин бутун жамоамиз билан бугун фақат ғалаб қозониш руҳида ва мақсадида майдонга тушгандик. Бу футбол. Ҳаёт давом этади. Мағлубиятни ҳам тан олиш керак. Ҳисоб бугунги ўйинга мос эмасди. Биз мағлубиятга учрайдиган ўйин намойиш этмагандик. Биз ишлашда, курашишда давом этамиз. «Сўғдиёна» олий лигада қатнашиш учун тўлақонли ҳақи бор. ПФЛ регламентларига тўлалигича амал қиламиз. Ҳатоларга йўл қўйганимиз йўқ. Фақатгина бир муаммо — буни деярли ҳамма билади, молиявий томонлама ночорроқмиз. Бу йилги мавсумда «Қизилқум» жамоаси кўплаб жамоаларга бош оғриқ, «чақилмас ёнғоқ» бўлиб келмоқда.

- Олдинда иккинчи давра турибди…

- Ҳа шундай. Олдинда иккинчи давра ўйинлари бор. Жўжани кузда санаш вақти бошланади. Очко жамғаришда давом этамиз. Агар солиштирадиган бўлсак «Сўғдиёна»да  ўтган йили «Қизилқум» жамоаси кўрсатган натижага ўхшаш ҳолат бўлмоқда. «Сўғдиёна» олий лигада ўйнашга ҳақли. Бизда бир камчилик бор. Ўз стадионимизга эга эмасмиз. Зоминдаги стадионда ижара асосида ўйнаб келаяпмиз. Жиззах шаҳрида янгитдан қурилаётган стадионимиз фойдаланишга топширилса ижобий томонга ўзгаришлар бошланади, деган умиддаман.

- Жамоани олий лигада сақлаб қолиш бўйича чоралар кўрилаяптими?


- Ҳа, албатта. Яқинда ўз қароргоҳимизга Жиззах вилоят ҳокими Сайфиддин Исмоилов ташриф буюриб, барча шарт-шароитлар, вазият билан танишиб, жамоа аъзолари билан суҳбатлашди. Бу йилга асосий мақсадимиз яна олий лигада ўрнимизни сақлаб қолиш. Бизнинг шаҳримизда сўнгги вақтларда катта бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Ҳозирда вилоят раҳбарига ҳам осон эмас. Жамоага ажратилган айнан биронта ҳомий йўқ. Бош ҳомий вилоят ҳокимлиги ҳисобланади.

- Ҳимоя ёки бошқа чизиқларга легионер футболчилар таклиф қилинса бўлмасмиди, дарвозабондан кўра?

- Агар бизда иқтисод томонлама жамоамиз яхшироқ аҳволда бўлганда олардик легионер футболчиларни. Биз дарвозабонимизни муҳтожликдан таклиф қилганмиз. Ўзбекистонда ишончли ўйин кўрсата оладиган дарвозабон кам. Шу учун дарвозабонларнинг барчаси ўз жамоаларини топиб бўлишган. Мен легионерларни жамоага таклиф қилиш имкони бўлганда ҳам, олдин уларнинг маҳаллий ўзимизнинг футболчилардан устун томонларини ўрганиб чиққан бўлардим. Олгандан кейин, ҳақиқий кучли легионер олиш керак. Агар легионер футболчи маҳаллий футболчилар сингари тажрибага эга бўлса, унда уларни кераги йўқ. Ўзимизнинг маҳаллий футболчиларга жиддий эътибор қаратиб, 1-2 йил яхши тарбия берилса, ўзимизда ҳам ажойиб футболчилар етишиб чиқади. Ҳозирда чемпионатимизда бир текис, яхши ўйин кўрсатаётган легионерлардан Кахи Махарадзе, Боян Миладинович, Геворкянларни инобатга олмасак, бошқа кучли легионерларни кўрмаяпман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика