Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Даврон Файзиев: "Бирон-бир нарсани ўзгартириш керакдир" News

Даврон Файзиев: "Бирон-бир нарсани ўзгартириш керакдир"

"Шўртан" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
-   Иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учраш бу яхши аломат эмас. Бугунги ўтказиб юборилган голлар ҳаммаси ўзимизнинг хатолар ва яна хатолар эвазига бўлди. Бошланиши ёмон эмас, голгача ҳаммаси кўнгилдагидек эди. Годан сўнг, йигитлар руҳан “синиб” қолишди... Билмадим нимага бундай бўлди, ўзим ҳам тушунмадим.

Ҳакамлар ҳақида эса гапиришни ҳам хоҳламайман. Жарима майдончаси ичидаги эркин зарба кейин эса пенальти, тушунмадим. Ҳаммаси биз томонга бўлди... Бу гапларим билан ўзимни оқлаш ниятим йўқ. Лекин барибир уларнинг ҳаракатидан кўнглим тўлмади. Нима кераги бор эди бундай қилиб. 

-   Ўтган учрашувдаги йирик мағлубиятдан сўнг, жамоа аъзоларини руҳан ўз ҳолатига қайтариш осон бўлмади, дедингиз...

-   Ҳа, шундай. Бу ёғи ҳам осон кечмаслиги аниқ. Кейинги рақибларимизни қаранг, “Локомотив”, “Навбаҳор”...
Юқорида болалар ҳақида гапирдим, аслида биринчи ва иккинчи турлардаги йирик мағлубият ҳар қандай мураббийни ҳам руҳан тушкун кайфиятга солиб қўяди. Шунинг учун бугунги ўйин ҳақида аниқ бир гап айтишга сўз ҳам топа олмаяпман. Энди уйга боргач, таҳлил қиламиз, ўйин видео тасмасини кўрамиз. Хуллас, бир тўхтамга келамиз.
Икки учрашувдаги натижага келсак, ҳеч кимни айблай олмайман. Ҳамма айб ва масъулиятни ўз зиммамга оламан. Балки жамоада ниманидир ўзгартириш керакдир. Ёки ўзим бироз дам олишим зарурдир. Вақт нуқтаи назаридан олиб қарасак эса чемпионат аллақачон бошланиб кетди. Вақт эса олий ҳакам. 


"Шўртан" клуби матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика