Latest news

17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  2 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  8 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0

Даврон Чориев: "Черногория кучсиз эмас, шунчаки мураббийимиз кўрсатмасини тўғри бажардик" News

Даврон Чориев: "Черногория кучсиз эмас, шунчаки мураббийимиз кўрсатмасини тўғри бажардик"

Яқинда Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияда ташкил қилинган халқаро турнирда иштирок этиб қайтди.

Францияга қарши икки учрашувда мағлуб бўлган вакилларимиз, Черногорияни 8:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу мусобақа борасида терма жамоамиз етакчиси Даврон Чориев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Франция ҳар томонлама шаклланган жамоа эканлиги кўриниб турди. Ўйинчилари техник ва жисмоний жиҳатдан яхши ҳаракат қилишди. Биз эса ўз имкониятларимиздан фойдалана олганимиз йўқ.

Черногория билан йирик ғалаба рақибнинг кучсизлигини эмас, шунчаки мураббийимизнинг кўрсатмасини тўғри бажарганимизни англатади. Мусобақада ташкилотчилик Европага хос даражада юқори бўлди, деб ўйлайман. Барча шароитлар яратиб берилди. 

Албатта, хатоларимиз бор. Уларнинг устида ишлашда давом этамиз. Қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман", – дейди Даврон Чориев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика