Latest news

10:20Месси: «Ўзимни ўлдиришни истаганман»  4 10:00"Футбол олами". Қосимов ОКМК билан илк бор "Пахтакор"ни ютди, "Бунёдкор" 9 киши бўлиб ютқазмади — Суперлиганинг 12-тури ҳақида барчаси  0 09:50МЮ Гринвуд бўйича илк таклифни қабул қилмади  0 09:22«Реал Мадрид»нинг яна бир футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 08:55Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  0 08:45Копа Америка. Бразилия - Коста-Рика 0:0, қимматбахо Бразилиянинг голи хисобга олинмади  0 08:29Про лига. Бугун 14-тур учрашувларига старт берилади  1 08:01Копа Америка. Бразилия мусобақани дуранг билан бошлади  12 07:43Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:40Евро-2024. Хорватия - Италия 1:1, Италия сўнгги сонияларда гол урди  5 02:25Хорватия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетдими?  12 02:25Евро-2024. Албания - Испания 0:1  0 02:00Евро-2024. Италия қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги гол эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди  28 01:54Испания Албанияни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади  7 01:20Маккойст: "Роналду ҳозирги Англия терма жамоаси асосий таркибига кира олмаган бўларди"  14

Давиде Анчелотти "Эвертон" таклифи ҳақида ўйламоқда News

Давиде Анчелотти "Эвертон" таклифи ҳақида ўйламоқда

"Реал" ёрдамчи мураббийи Давиде Анчелотти Англияга йўл олиши кутилмоқда.

"Эвертон" клуби янги мураббий қидирмоқда. Фрэнк Лэмпардни ишдан бўшатгандан сўнг Премьер-лига вакили жамоани олдинга чорлай оладиган ва қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолишга қодир кимнидир изламоқда.

Марселино варианти аллақачон кўриб чиқилган. Мерсисайд клуби Испаниядаги мураббийларни кенгроқ ўрганмоқчи. Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли ва унинг "қироллик клуби"даги ёрдамчиси Давиде Анчелотти ҳам нишонга олинганлар қаторида. "Эвертон" эҳтиёткорлик билан иш тутмоқда, чунки улар Давидени яхши билишади. Мураббий "Эвертон"да Карло Анчелотти даврида отаси билан бирга ишлаган.

Анчелоттининг "Эвертон"даги фаолияти икки йил аввал "Реал" мутахассисни ўз ўрнига қайтариш учун уни Мадридга чақирганида тугаган эди. 

АПЛ вакилининг таклифи гарчи мавсум ўртасида бўлса ҳам Давиде учун яхши туюлмоқда. У бу ҳақда жиддий ўйлаб кўради. Гап фақат унинг Испаниядан кетиб Англияда ўз бош мураббийлик фаолиятини бошлашидагина эмас, балки у Премьер-лиганинг ўз тарихи ва обрўсига эга жамоалардан бирини бошқариш имконига эга бўлади. Сўнгги йилларда унинг Мадриддаги аҳамияти ортиб бормоқда, аммо у отаси изидан бориб, бош мураббий бўлишни ўз олдига мақсад қилиб олган. Унинг номи "Эвертон" раҳбарияти томонидан муҳокама қилинаётган вариантлар орасида, бироқ у биринчи рақамли номзод эмас. 

Лэмпарднинг ўрнини босувчи номзоднинг изланиши Марсело Бьелсани жамоа бошқарувига кўндиришга уриниш билан бошланган эди. 

"Реал"да уларнинг мураббийи атрофида нималар бўлаётганини яхши билишади. Мадрид клуби Давиде ҳеч бўлмаса мавсум охиригача "қироллик клуби"да қолишига шубҳа қилгани йўқ.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика