Latest news

09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  0 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  1 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  1 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  0 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  22 04:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Бенфика" 2:1  15 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  19 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  13 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  67 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  8 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  2

Давид Де Хеа: “Қуръани у қадар ҳам яхши деб бўлмайди” News

Давид Де Хеа: “Қуръани у қадар ҳам яхши деб бўлмайди”

Давид Де Хеа "МЮ"нинг расмий сайтига интерьвю берди. Қуйида биз интервьюнинг энг қизиқ жойларини тақдим этамиз.
- Давид, Чемпионлар лигасидаги кейинги рақиб "Бавария" бўладиган бўлди. Сиз бунга қандай баҳо берасиз?
- "Албатта, қуръани у қадар ҳам яхши деб бўлмайди. Ҳаққоний бўлиши учун бизга омад кулиши ҳам мумкин эди демоқчи эдим ва бу қуръа юмшоқ айтганда у қадар ҳам яхшимас. Ўйлайманки "Бавария" дунёнинг энг кучли жамоаси ва мусобақа ғолиблигига даъвогарлигига ҳеч кимда шубҳа йўқ. Лекин биз бу ҳолатга тайёр эдик, чорак финалда осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Айнан шунинг учун ҳам, биз исталган рақиб тушишига тайёр эдик. Биз иккита учрашувда ҳам энг кучли ўйинимизни намойиш этган ҳолда ўтказишимиз керак. Бу қийин бўлса ҳам биз курашишимиз керак. Ҳар қалай имконият ҳар доим бор".

- Бу ўйинда мухлисларимиз қанчалик катта роль ўйнашади?

- "Олимпиакос" билан ўйнаган ўйинимизда улар тенгсиз эди. Бундай кунларда биз доим уларга ишонишимиз мумкин. Улар ҳеч қачон бизни ёлғиз қолдирмаган ва қолдирмайди ҳам. Аминманки "Бавария"га қарши ўйинда ҳам мухлислар бизни худди шундай тарзда қўллаб туради. Мухлислар Сен билан бирга бўлиши бу жуда муҳим".

- "Олимпиакос"га қарши кечган учрашувда мухлислар сизнинг исмингизни куйлашганда нималарни ҳис этдингиз?
- "Ҳа, бу ажойиб бўлди. Стадион тўла одам сизнинг исминггизни айтиб қўшиқ куйлашини тинглаш - бу ажойиб туйгу. Уларнинг шу даражада қўллагани учун жуда ҳам миннатдорман".

- "Бавария" таркибида икки ҳамюртинггиз Хави Мартинез ва Тиаго Алкантара ўйнашади. Улар билан ўйиндан олдин учрашасизми?

- "Ҳа албатта. Мен улар билан кўришишдан Англияда ҳам Германияда ҳам мамнун бўламан. Хави билан ҳам, Тиаго билан ҳам илиқ муносабатдаман. Умид қиламанки биз билан ўйинга, улар ёмон спорт формада етиб келишади".

- Мавсум якунида сизлар аввал "Манчестер Сити" билан сўнг эса "Бавария" билан ўйнайсизлар. Ўйинчилар ўз кучига ишонадими?

- "Сўзсиз! Бу жамоа жанговор руҳи билан дунёга танилган ва у ҳеч қачон таслим бўлмайди. Биз ҳамон Европада ўйнаяпмиз ва кучли тўртликка кириш учун имкониятларни сақлаб турибмиз. Айнан шулар амалга ошиши учун ҳам биз бор кучимизни бериб ўйнаймиз".

Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика