Latest news

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  15 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

Дарвозабонлар масаласига якун... News

Дарвозабонлар масаласига якун...

Лобанов ёки Суюнов. Бизда бошқа дарвозабон йўқми? Бор! Мураббийлар кўрмайди уни. Нестеров ўз пайтида, 19 ёшида имконият олган. Бугало жуда ёш чиққан.

Бир гап, иккисининг ёшига олса, шу иккисининг ёшида Нестеров бир калла устун бўлган. Бугало эса шу уччовидан устун бўлган. Биз ўртамиёналар ичидан яхшилар устида баҳслашаяпмиз. Аслида, том маънодаги кучлиларни кашф этишимиз керак.


Ўзбекистонда неча нафар дарвозабонлар мураббийи бор? Кеча фаолиятини тугатиб, бугун мураббийлик қилаётганларни инобатга олмаймиз. Уларни ўзи тузук устоз кўрмаган.
Шунинг учун биз, дарвозабонлар мактабини яратишимиз керак. Бу гапни ким яхши, ким ёмон деб ёзмадик. У кучли, бу кучли деган фикрлар керакмас. Шунчаки, юзада турган муаммо бу ва уни ечиш керак. Суюновни қўядими, Нестеровни ёки Лобанними фарқи йўқ, муаммо бу билан ечилмайди. Уччовини бир-биридан кам бўлмаган камчилиги бор. Бизда Россия премьер лигасига тортадиган дарвозабон борми?

Мен бир дарвозабонни биламан, бундан 9-10 йиллар аввал МТЖ устозига бориб, мени асосий таркибга қўйинг, 100% ишонч билан айтаман, "0"га тураман деган. Бу воқеа, сафарда, Японияга қарши учрашувдан аввал бўлган. Бугун бирон дарвозабон чиқиш қилиб, Жанубий Корея ёки Хитой билан ўйин олдидан "0"га тура оламан деб айта оладими? Португалияга қарши ўйинда Бравони кўрдингизми, мураббий у ёқда қолиб, пенальтилар сериясида ўзи кўрсатма берди. Мана ҳақиқий дарвозабон. Унга ҳам кимдир ўргатган. Ўз-ўзидан шундай бўлиб қолмади. Пенальтиларни ҳам маромига етказиб битта қолмай қайтарди. Гавдасини қаранг? Бизда яқин ўтмишда Бугало ва Беляковдан кейин кимни кўрдингиз, ҳайбатли дарвозабон бўлиб чиққан? Гизимчукни эслайсизми? Дарвозабон дегани, дарвозани гавдаси билан тўлдириб туриши керак, ҳозирги ҳолатдагидек эмас! Ўз пайтида бир эмас, икки маротаба "йилнинг энг яхши футболчиси" бўлган Павел Бугалодан сўрашган:

- Ўзбекистонда қайси дарвозабонни кучли деб биласиз?

- Ҳеч бўлмаса бир маротаба йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлган дарвозабонни.

Акинфеев Россияда энг зўри бўлиши мумкин, лекин рус футболи тарихида Дассаев ёки Яшин олдида ҳеч ким эмас. Шунинг учун ҳам русларнинг терма жамоаси бугунги ахволда. Бу ҳам Акинфеевнинг айби эмас, у ердаги муаммо ҳудди биздаги каби. 

Бунинг замирида тўғри овқатланишдан тортиб, тўғри машғулот қилиш каби кўп омиллар ётибди. Қайси клуб ўз қошидаги 22 нафар футболчига, 22 хил муносабат қилади? Йўқ унақаса. Ҳаммага бир хил ош, бир хил товуқ гўшти. Бу уйдурма эмас, айни ҳақиқат. Ошида суяги чиққан футболчи, "жек пот" ютгандек қувонади. Кўрганларим бу, тўқиб ёзаётганларим эмас. Муаммо жуда кўп... Шунинг учун бизда жавоавий спорт ўйинларида ютуғимиз йўқ. Якка курашларда сероб. Якка курашда, бир киши, бир организм. Уни Шифокори ва "диетологи" қачон, нима истеъмол қилиш кераклигини тўғри айтиб туради. Мураббий ана шу бир спортчиси учун қачон қандай машғулот беришни билади. Бизда 22 нафар футболчининг барининг "менью"сидан тортиб, машғулотигача бир хил. Шунга ҳам бизда барча футболчи бир хил!

Бу дарвозабонларимизнинг айби эмас, айб тизимда, улар берганини ва ўргатганини қилаяпти. Нари борса қўшимча ишлаб яна оз-моз ниманидир ўрганади. Лекин, катта бир мактаб ёки профессор мураббийлар борми? Иваноков ва Рашидовдан бошқа кимни оммавий таниймиз? Рашидовнинг методикаси ҳам эскириб бўлди, бугунги дарвозабонларга атлетизм жуда муҳим, лекин шунга мос инвентарлар борми?


Қайси клубда тўпни керакли нуқтага етказиб берадиган "тўпотар"лар бор? Клуб учун арзимаган пул бўлади. Машғулотларда қийшиқ зарба берадиган футболчилар ўрнини жуда яхши босади. 3000 АҚШ доллари туради. 

Шунинг учун ҳам, бугунги футболдаги муносабат, кишиларни бир-бири билан олишишга арзимайди!

Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика