Latest news

20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  3 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  2 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  12 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  6 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  8

Дарио Маринович: "Аргентина Бразилиядан кучсиз, сабаби улардаги ўйинчилар даражаси пастроқ" News

Дарио Маринович: "Аргентина Бразилиядан кучсиз, сабаби улардаги ўйинчилар даражаси пастроқ"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (0:2) Хорватия терма жамоаси сардори Дарио Маринович сайтимизга интервью берди.

"Аргентинага қарши қийин, аммо яхши ўйин ўтказдик. Бироқ яхши ўйин ғалаба қозониш учун етарли бўлмади. Биламизки, Аргентина дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ва уларда маҳоратли ўйинчилар кўп. Албатта, рақиб ғалабага лойиқ эди, бироқ жамоадошларимга эътироз билдирмайман, сабаби, қўлимиздан келганча, ҳаракат қилдик. Лекин кейинги босқич масаласида битта учрашув орқали ҳал қилинадиган белашувларда қандай ўйнаш кераклиги борасида кўп ишлашимиз лозим.

Мундиалда Жанубий Американинг икки жамоасига қарши рўбарў келдик. Ўйлашимча, Бразилия Аргентинадан кучлироқ, бироқ уларнинг ўзаро ўйинидан ҳар қандай вазият бўлиши мумкин. Сабаби Аргентина ўта агрессив ўйин намойиш этади, бундай ўйин билан эса Бразилияни бемалол мағлуб этиши ҳам мумкин. Бироқ барибир икки жамоани солиштирганда, Аргентинани билан ўйнаш нисбатан қулайроқ. Чунки, улардаги ўйинчилар даражаси бразилияликларникидан пастроқ.

Ўзбекистондаги турнир фаолиятимдаги илк жаҳон чемпионати эди. Бундай мусобақада иштирок этиш ҳар қандай футзалчининг орзуси бўлса керак. Ўзбекистондан илиқ таассуротлар қолди. Бу мамлакат, бу ердаги одамлар менда яхши таассурот қолдирди", деди Маринович.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика