Latest news

16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  6 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  20 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  20 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  9 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Данияда мухлислар ўйинни стадионда томоша қилишмоқда, аммо... News

Данияда мухлислар ўйинни стадионда томоша қилишмоқда, аммо...

Tags :  Дания
Аста-секин Европа мамлакатларида футбол бўйича миллий чемпионатлар "рестарт" олмоқда.

Кеча, 28 май куни Дания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Орхус" ва "Раннерс" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Коронавирус эпидемияси туфайли стадионларга мухлислар киритилмаяпти. Бироқ "Орхус" клуби баҳс ўтказилишидан бир ҳафта аввал ўйинни "Zoom" программаси орқали томоша қилиш мумкинлигини эълон қилди. Маълумот учун: Zoom - аудио ва видео конференциялар ўтказиш учун мўлжалланган илова.

Виртуал чипталар текинга берилди. Уларни клуб расмий сайтидан олиш мумкин эди. Аммо бу трансляция телевизордаги эфирдан нимаси билан фарқ қилади дейишингиз мумкин. Ўйин вақтида трибуналарга ўрнатилган экранларда мухлислар ва уларнинг уйлари намойиш этилди.

Баҳсни томоша қилган деярли барча ишиқбозлар учрашув пайти "Орхус" рамзи акс этган футболка ёки шарфда эди. Кимлардир ўйинни клуб футболкалари коллекцияси фонида томоша қилган бўлса, бошқалар баҳсни дўстлари ёки оиласи даврасида кўрди.

Ўйинни "Zoom" орқали томоша қилмаганларнинг бир қисми баҳсни очиқ осмон остидаги автокинотеатрда кузатди.

Баҳсни жонли эфирда томоша қилган мухлислар "Орхус"ни 92-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолганига гувоҳ бўлишди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика